Ватанга қайтган ўзбекистонликларнинг сони 63 минг кишидан ошди

Тошкент аэропортида ўзбекистонликларни келтирган чартер рейс. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Жорий йилнинг 16 мартидан 7 июнига қадар ватанга қайтган ўзбекистонликларнинг сони 63 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

16 мингдан ортиқ фуқаролар Россия (10 758 одам), Туркия (1 920) ва БАА (1 387) дан чартер рейслари орқали келтирилди. Жами 108 та чартер рейси уюштирилган.

Қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтишда қуруқлик транспортларидан фойдаланганлар. 40 633 одам Қозоғистондан қайтиб келган, 4882 та ўзбекистонлик Қирғизситон чегарасидан ўтган, 592 та одам Тожикистондан келган. Яна рус-қозоқ чегарасида йиғилиб қолган 1206 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон орқали автобусларда келтирилган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган биринчи одам аниқланганидан кейин 16 мартдан чегаралар ёпилди. Ўзбекистонликларни ватанга қайтариш учун чартер рейслари уюштирилди. Биргина Россиядан 80 мингта одам уйга қайтиш истагини билдирди. 8 дан 21 июнга қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» (Uzbekistan Airways) миллий авиакомпанияси Россия, Жанубий Корея, Туркия, Исроил, БАА, Италия ва Ҳиндистондан 20 дан ортиқ чартер рейсларини уюштирди.

Ўзбекистонга қайтган барча йўловчилар коронавирусга тест топширади, мусбат натижага эга одамлар карантин назоратига олинади. Бундан тартиб ўрнатилиши сабабини Ўзбекисионнинг Россиядаги бош консули Меҳриддин Хайриддинов шундай изоҳлайди: «Карантин зоналарида жой бўшатилиши билан навбатдаги рейслар уюштирилади».

Четдан биринчи навбатда касалманд, ёш болалари бор, ҳомиладор аёллар ва кекса ёшдаги фуқаролар келтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда коронавирусга чалинганларнинг сони 4482 кишини ташкил этади, 3444 та одам ушбу вирусдан соғайиб кетган, жами 18 нафар одам ўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ