ЖССТ раҳбари дунё бўйича коронавирусга доир вазият ёмонлашганини билдирди

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус . ЖССТ YouTube-каналига қўйилган видеосюжетдан олинган кадр

Дунё бўйича COVID-19 инфекциясига чалинишлар сони ўсиб кетди. Якшанба куни 136 минг нафар зарарланиш ҳолатлари қайд этилди, бу эса бир кунда аниқланган касалланишлар миқдори бўйича рекорд даражага етди, дея Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус брифинг давомида билдирди.

Инфекция юқтирилишининг деярли 75 фоиз 10 мамлакатларга тўғри келади, уларнинг аксарияти Америка қитъаларида ва Жанубий Осиёда жойлашган. Гебрейесусга кўра, пандемия бошланганидан бери олтинчи ой ниҳоясида ҳам бирорта мамлакат учун хотиржамликка бериладиган вақт етиб келгани йўқ.

ЖССТ Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастурнинг ижрочи директори Майкл Райан Хитойнинг саволига жавоб бера туриб, ҳозирги кунда эътиборни касаллик тақалишининг иккинчи тўлқинини олдини олишга жамлаш кераклигини билдирди. Шу билан бирга, унга кўра, марказий америка мамлакатларида, шу жумладан, Гвитемалада касалланаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

“Ўйлашимча, жиддий ташвишланадиган вақт етиб келганга ўхшаяпти”, — деди у ҳамда бу минтақага ёрдам кўрсатишга чақирди. Айни пайтда Бразилия касаллик ўчоқларидан бирига айланди, бу мамлакат коронавирус инфекцияси туфайли ўлганлар сони бўйича Италиядан ҳам ўзиб кетди ва зарарланишнинг тасдиқланган ҳолатлари бўйича фақат биргина АҚШдан ортда қолмоқда.

ЖССТ маълумотига кўра, дунё бўйича деярли 7 миллион киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва деярли 400 минг киши ўлган. Жон Ҳопкинс университети маълумотига кўра, дунё бу кўрсаткичлардан ўтиб бўлди ҳам. Ҳақиқий рақамлар бундан ҳам юқори бўлиш мумкин, негаки яқинда Сингапурда аниқланган коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларнинг кам деганда ярмида беморларда вирус аломатлари (симптомлар) кузатилмаган.

“Открытые медиа” мэриядаги, президент администрациясидаги ва Оқ уй аппаратидаги манбаларга таянган ҳолда Москвада карантин чекловларининг кескин тарзда бекор қилиниши ҳақида бу иш президент администрациясидан келиб тушган илтимосга асосан амалга оширилганини хабар бермоқда. Номи келтирилмаган манбага кўра, бу Владимир Путин ташаббуси билан ғалабанинг 75 йилигига бағишланган парад арафасида ўтадиган Конституцияга киритилажак ўзгартиришлар бўйича референдумдан олдин одамлар “изолациядан кейин бир дам олишсин” учун керак бўлган.

ЖССТ вакили Мелита Қуйновчи РИА Новости агентлигига интервьюда Москвадаги карантиннинг бекор қилинишини дипломатларга хос назокат билан шарҳлади: “Москва расмийларининг ҳаракатлари туфайли COVID-19 коронавирус инфекцияси эпидемиясини секинлаштиришга ҳамда эпидемиологик вазиятни акс этувчи графикдаги эгри чизиқни анча тўғрилашга эришдилар, бироқ шубҳали ҳолатларни аниқлаш, тасдиқланганларини изоляцияга олиш ва даволаш, барча алоқаларни кузатиб бориш муҳим”.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ