Дональд Трамп администрацияси Хитой авиакомпанияларига Америка Қўшма Штатларига учишни тақиқлашга қарор қилди. Транспорт департаментининг 3 май куни чиқарилган буйруғида айтилишича, парвозга тақиқ 16 июнга белгиланган, бироқ департаментдагиларнинг Associated Press нашрига маълум қилишича, Трамп бундан ҳам эртароқ санани тайинлаши мумкин.
Ушбу тақиқ тўғрисидаги қарор Америкага қарашли United Airlines ва Delta Air Lines авиакомпанияларнинг Хитойга парвозларини қайта тиклашга бўлган уринишлари самарасиз кечганига жавобан қабул қилинган. Транспорт департаментининг билдиришича, Хитой икки мамлакат ўртасидаги ўзаро парвозлар тўғрисидаги битим шартларини бузган. Air China, China Eastern Airlines, China Southern Airlines ва Xiamen Airlines авиакомпанияларининг фаолияти савол остида қолмоқда.
Департамент музокараларни давом этади, ҳозирча эса Хитой авиаташувчиларига улар томонидан америкаликларга рухсат берилган рейслар миқдорига тенг бўлган рейсларни бажаришга ижозат берилди.
Авиакомпаниялар Ухань коронавируси пандемияси бошланганидан сўнг ўз рейсларини тўхтатиб қўйдилар. Пандемияга қадар АҚШдан Хитойга ва Хитойдан АҚШга ҳар ҳафтада 325 нафар йўловчи бориб келарди. АҚШ парвозларни тўхтатиб қўйганида, хитой авиалиниялари февраль ойининг ўртасидан бошлаб ҳафтасига 20 тадан парвозни бажардилар ва март ойининг ўртасига келиб бу кўрсаткични 34 тага етказдилар. Американинг United, Delta ва American Airlines авикомпаниялари июнь ойидан бошлаб парвозларни қайтадан бошламоқчи бўлдилар, бироқ бунга рухсат ололмадилар.
“Биз АҚШ ҳукуматининг ҳуқуқларимизни ва адолатни таъминлашга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз”, — дея билдирди Delta авиакомпаниясининг матбуот котиби Лиза Ҳанна. United Airlines вакили Френк Бененатининг айтишича, компания вазиятни меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишига умид қилмоқда.
Сўнгги кунларда Хитой парламенти томонидан Ҳонгконда “миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган фаолиятни” тақиқлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилинганидан сўнг Хитой-Америка муносабатлари таранглашиб қолди. Ушбу резолюцияга ўз муносабатини билдирган АҚШ демак, Ҳонгконг энди автономия эмас ва савдо қилиш учун қулай шароитлардан маҳрум қилинди, деган хулосага келди. АҚШнинг ушбу қонунга эътибор қаратишини Хитой ўзининг ички ишларига аралашув сифатида баҳолади.
Тақиқнинг бошқа сабаби сифатида АҚШ томонидан Хитой расмийларига нисбатан коронавирус таҳдидининг борган сари ўсиб бораётгани ҳамда ушбу вируснинг алоҳида хусусиялари тўғрисидаги маълумотлар билан ўртоқлашишни истамаётгани борасидаги айбловлар хизмат қилмоқда. Associated Press хитойликларнинг январь ойида йўл қўйган сусткашлиги тўғрисидаги материални чоп этди, ўшанда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти авж олган коронавирусга нисбатан Пекин зудлик билан чора-тадбирлар кўришни бошлагани учун мақтаган эди.