Хитойнинг Great Wall Motor компанияси ва Ўзбекистоннинг ADM Jizzakh компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди, унга кўра Ўзбекистонда Haval русумли автомобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб ёзади UzDaily.uz.
Маълумки, Жиззах вилоятида жойлашган корхонада Хитой ишлаб чиқарувчиси автомобиллари йиғилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Haval шу йилнинг кузида чиқарилиши керак.
Келгусида томонлар корхона қувватини йилига 100 минг автомобилгача ошириш ниятида.
Биринчи босқичда Ўзбекистон заводида қуйидаги моделлар йиғилади:
🚙 Jolion;
🚙 M6;
🚙 H6;
🚙 Dargo.
Келгусида электромобиллар ва гибрид двигателлар билан жиҳозланган автомобиллар ишлаб чиқариш ҳисобига моделлар ассортименти кенгайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида “Хитой – Марказий Осиё” саммити доирасида Хитой ва Ўзбекистон автомобилсозлик саноатига оид иккита шартнома имзолаган эди. Шундай қилиб, ўзбекистонда Exeed автомобиллари, шунингдек, BYD Auto Industry билан биргаликда электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.