Тошкентда четдан келганлар ҳисобига COVID-19 беморлари кўпайгани қайд этилган

Тошкентда карантин . Sputniknews-uz.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда 19 май куни коронавирусга чалинганларнинг сони 64 тага кўпайди ва жами 2855 одамни ташкил этди. Тошкентда 58 та одам, Самарқандда 6 киши инфекцияга чалингани аниқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-канали.

Олтита ҳолат карантинда бўлган одамларда, 24 та ҳолат хориждан келиб, карантинга жойлаштирилган одамларда аниқланган. Улардан 19 киши 14 май куни Санкт-Петербургдан, бештаси Қозоғистондан келган.

Коронавирус инфекциясидан 2338 нафар одам даволанган. Республиканинг тўққизта вилоятидаги шифохоналарда COVID-19 ташҳиси билан даъволанаётган 504 та фуқаро бор. 19 май кунги мажлисда президент Мирзиёев келтирган статистика бўйича инфекция аниқланган 2 802 та одам тузалиб кетган, жами вирусга чалинганларнинг 82 фоизи тузалган.

Ўзбекистон ҳукумати хориждан 39 минг фуқарони ватанга қайтарган, авваллари уларнинг орасида коронавирусга чалинганлар кўп аниқланаётгани айтилганди.

Инфекцияга қарши курашаётган 23 мингта тиббиёт ходимига 78 млрд сўм ($7,6 млн) тўланган. Шавкат Мирзиёв ўтказган мажлис қисман пандемияга қарши курашга бағишланди.

Кейинги икки ой ичида пандемиянинг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт соҳасига таъсирини юмшатишга бағишланган 12 та президент фармони ва қарори имзоланди. Натижада 50 мингдан ортиқ тадбиркор ва 8 миллион одам 30 трлн сўм ($3 млрд.га яқин) миқдорида имтиёз ва преференциялар олган, 110 мингга яқин тадбиркорлик субъектларига фаолиятини тиклашга рухсат берилган ва 600 мингдан ортиқ фуқаро ўз иш жойларига қайтган.

Ҳозирги пайтда эпидемиологик вазиятга кўра, Ўзбекистон «яшил», «сариқ» ва «қизил» зоналарга бўлинган. Ҳудудларнинг мазкур зоналарга бўлинишига қараб меҳнат фаолияти турларининг жонланишига рухсат берилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ