Мирзиёев иш ҳақи ва пенсияларни нақд пулда тарқатишга рухсат берди

"Новости Узбекистана" YouTube-каналига қўйилган видеодан олинган кадр

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ойлик иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни нақд пул кўринишда тарқатиш амалиётига қайтишга рухсат берди. Бу ҳақда у 13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида эълон қилди.

Ўзбекистонда 1 май кунидан бошлаб тўловларнинг нақдсиз шаклга ўтказилиши одамлар орасида ёппасига норозиликлар келтириб чиқарди, шунинг учун, — дея маълум қилади президент матбуот хизмати, — “аҳоли, айниқса, пенсионерларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди” .

Мирзиёев ҳокимлар ва корхона раҳбарларини карантин қоидалари бузилиши учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди ҳамда “аҳоли карантиннинг биринчи кунлари содир бўлган хавотирли кунларни қайта бошидан ўтказишни истамайди”, деб билдирди. “Биз қандайдир вилоятда, қандайдир ҳудудда, қандайдир корхонада... агар карантин чораларига риоя қилинмаса, ўша заҳоти ёпиб қўйишга мажбур қиламан. Бироқ жиноий жавобгарликка тортиш билан ёптириб қўяман. Ҳокимини ҳам, корхона раҳбарини ҳам”, — деди президент.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Мирзиёевнинг 2017 йилда чиқарган қарори билан белгилаб берилган амалиётга, яъни “республика ҳудудида барча турдаги пенсиялар нақд пулда, тўлиқ ҳажмда ва чекловларсиз тўланадиган” тартибга қайтадиган бўлди. Ҳолбуки, республика махсус комиссиясининг тавсияси билан бу қарор коронавирус эпидемияси муносабати билан бекор қилинганди.

Мамлакатдаги 377 минг нафар пенсионерга пулларни Humo банк карталарига ўтказиб бериш тўғрисидаги қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига асосланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг тавсияси билан Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган. Яна 242 минг нафар пенсионер Uzcard тизимидаги банк карталарига ўтказилган.

Халқ банкининг филиалларида карта олиш ва пенсия тўловларининг кечиктирилиши важидан катта навбатлар пайдо бўлганидан ташқари, Humo тизимида носозликлар пайдо бўлди. Республика бўйича ўн минглаб пенсионерлар ўзларининг янги карталаридан нақд пул еча олмай қолдилар ва бундан ташқари, бозор ва супермаркетларда карта орқали ҳарид учун тўловларни амалга ошириш имконсиз бўлиб қолди.

“Халқ банки” республика Пенсия жамғармаси билан биргаликда пенсияларни Humo карталарига ўтказишга тайёр эмасликларини тан олдилар. Уларнинг маълум қилишича, тизимдаги носозликлар пенсия олувчилари тўғрисидаги маълумот “Халқ бакни” серверларидаги очилган карталардаги маълумотлар билан автоматик равишда таққослангани ва фақат шундан кейингига “маъқулланган” маблағлар карталарга ўтказилгани учун келиб чиққан. Бундан ташқари, пенсия тўловларининг кечиктирилиши, май ойининг бошланиши дам олиш кунларига тўғри келгани билан изоҳланади, шунинг учун ҳам пуллар 4 май кунидан бошлаб карталарга ўтказила бошлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ