Ўзбекистон ҳудудларининг карантинга оид ранглар билан қайд этилган тўлиқ рўйхати эълон қилинди

@pravoinf телеграм канали инфографикаси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида 11 май ҳолатига кўра республикадаги барча шаҳар ва туманларнинг карантин бўйича синфланган рўйхатининг эълон қилди.

Президент топшириғига биноан республика Коронавирусга қарши кураш махсус комиссияси 8 майдан бошлаб Ўзбекистонни эпидемиологик хавфсизлик бўйича учта зонага бўлиб чиқди. Коронавирусдан мутлоқ ҳоли зонага Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари киритилган, зеро ушбу ҳудудларда икки ҳафтадан бери одамларнинг вирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган. Ҳали беморлари бор, лекин COVID-19 қайд этилмаган зона сариқ рангда белгиланиб, унга Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилояти киритилган. Қолган вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси қизил зонага киритилган. 11 майдан вилоятдаги туманлар ва шаҳарлар ҳам ранглар бўйича белгиланиб чиқилди.

Ташкент вилоятида қизил зонага Янгийўл шаҳри, Янгийўл, Оққўрғон, Зангиота ва Паркент туманлари киритилди. Сариқ зонага эса – Тошкент, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қибрай, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Чиноз, Юқоричирчиқ ва Тошкент туманлари киритилди. Яшил зонадан — Олмалиқ, Оҳангарон, Бекобод ва Нурафшон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка ва Пскент туманлари жой олди.

Самарқанд вилоятида қизил зонага Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Иштихон, Пойариқ, Пастдарғом, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари киритилди. Сариқ зонага Булунғур ва Жомбой туманлари киритилди. Яшил зонадан—Оққўрғон, Каттақўрғон шаҳри, Қўшработ, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Пахтачи ва Ургут туманлари жой олди.

Наманган вилоятида қизил зонага Наманган шаҳри, Наманган, Норин, Уйчи, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари киритилган. Сариққа — Поп ва Чуст туманлари, яшил зонага— Косонсой, Мингбулоқ, Тўрақурғон ва Чортоқ туманлари киритилган.

Фарғона вилоятида «қизил» дея Марғилон шаҳри, Олтиариқ ва Қува туманлари тан олинди. Сариқ зонага— Қувасой шаҳри, Ёзёвон ва Тошлоқ тумани, яшил зонага эса — Фарғона ва Қўқон шаҳри, Қўштепа, Боғдод, Бешариқ, Сўҳ, Бувайда, Ўзбекистон, Данғара, Риштон, Учкўприк, Фарғона ва Фурқат туманлари киритилди.

Андижон вилоятида қизил зонага Андижон шаҳри, Олтинкўл, Андижон, Асака ва Пахтаобод туманлари киритилди. Сариқ зонадан Жалалқудуқ ва Шаҳрихон туманлари, яшил зонадан эса— Хонобод шаҳри, Балиқчи, Бўз, Булоқбоши, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор ва Хўжаобод туманлари жой олди.

Бухоро вилоятида қизил зонага Бухоро шаҳри, Ғиждувон ва Жондор туманлари, сариққа— Олот ва Қоракўл туманлари, яшил зонага Когон шаҳри, Бухоро, Вобкент, Когон, Қоровулбозор, Пешку, Ромитон ва Шофиркон туманлари киритилган.

Сирдарё вилоятида қизил зонага Янгиер шаҳри ва Ховос тумани, сариққа— Гулистон шаҳри, Мирзаобод ва Сардоба туманлари, яшил зонага— Ширин шаҳри, Оқолтин, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод ва Сирдарё туманлари киритилди.

Сурхондарё вилоятида «қизил» дея Термиз шаҳри, Ангор, Денов, Сариосиё ва Термиз туманлари, «сариқлар»— Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари тан олинган бўлса, «яшиллар» қаторидан Қизириқ, Музрабод, Узун ва Бандихон туманлари жой олди.

Навоий вилоятида қизил зона йўқ, сариқ зонага Зарафшон шаҳри ва Хатирчи тумани, яшил зонага Навоий шаҳри, Карманчи, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Томди ва Учқудуқ туманлари киритилган.

Хоразм вилоятида «қизил» туман ва шаҳарлар мавжуд эмас. Сариқ зонага Урганч шаҳри, Гурлан, Урганч ва Хазорасп туманлари киритилган бўлса, яшил зонадан— Хива шаҳри, Тупроққалъа, Боғот, Хонқи, Қўшкўпир, Янгиариқ, Хива, Шовот ва Янгибозор туманлари жой олган.

Қорақалпоғистон республикасида қизил зонадан Нукус шаҳри ва Қўнғирот тумани, сариқ зонадаги шаҳар ва туманлар йўқ, яшил зонадан Амударё, Беруний, Қонликўл, Қораузак, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шуманай ва Элликқалъа туманлари жой олган.

Қашқадарё ва Жиззах вилоятларининг барча шаҳар ва туманлари яшил зонага киритилган.

Ҳудудларнинг рангларга белгиланганидан келиб чиққан ҳолда уларда руйсат берилган хизмат турларига аниқлик киритилган. «Яшил» зоналарда кўпроқ хизмат турларига рухсат берилади, «сариқ» зоналарда камроқ, «қизил» зоналарда эса рухсат бериладиган хизмат турлари чекланган. Шундай қилиб, яшил ва сариқ зоналарда савдо марказлари, сартарошхоналар (Гўзаллик салонлари) ишлаши, шунингдек йўналишли бўлмаган таксиларда йўловчиларни ташишга рухсат берилган. Бунда фуқаролар икки метрли ижтимоий масофани сақлашлари лозим. Агар бирор туман ёки шаҳарда коронавирус борлиги аниқланса, ушбу ҳудуд дарҳол «қизил» зонага киритилади.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11 майда берган маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 2453 нафар одамдан иборат, 1881 та фуқаро мазкур инфекциядан тузалиб кетган, 10 киши вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • Россияда чет эллик мигрантларнинг патент олиши учун COVID-19 инфекциясига тест топширишни шарт қилиб қўйдилар

  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида