Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан жабрланганлар уйларига қайта бошладилар

Мирзиёев қайта тиклаш ишларини текшириб чиқди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Шу йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши туфайли юзага келган сув тошқинидан сўнг 3 май куни Сардоба туманининг айрим маҳаллаларида истиқомат қилаётган оилалар ўз уйларига қайта бошлади., дея хабар беради ЎзА.

Хусусан, сув тошқинига биринчи йўлиққан Қўрғонтепа маҳалласида уйлар яшаш учун яроқли ҳолатга келтирилган. Қайта тиклаш ишларининг қандай кетаётганини назорат қилиш учун Сирдарё вилоятига қайтиб келган республика президенти Шавкат Мирзиёев бугун шу маҳаллани ҳам бориб кўрди.

Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 530 та хонадон бўлиб, 4200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан кейни Мирзиёев Оқолтин туманининг Шодлик ва Мирзаобод туманининг Ҳақиқат маҳаллаларини бориб кўрди.

Ҳозирги вақтда тошқин юз берган жойда иккита бригада ташкил этилиб, тўғон ёриғининг чап ва ўнг қирғоқларида жадал иш олиб борилмоқда. Бу жараёнга юзлаб малакали мутахассислар, мингдан ортиқ махсус техникалар жалб этилган. Катта ҳарсанг тошлар, бетон блоклар ва плиталар, бошқа тегишли қурилиш материаллари келтирилиб, тўғон олдида ярим айлана шаклида тўсиқ девор барпо этилмоқда., дея хабар беради президент сайти.

Уй ва инфратузилма объектларидан сув тортиб чиқарилмоқда, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ушбу туманлардаги 22 та қишлоқдан жами 60 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган. Оқолтин туманидан 11 мингдан зиёд одам Гулистонга, шунингдек, Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Дўстлик туманларига кўчирилган эди. Навбаҳор, Ҳақиқат, Баҳористон ва Йўлдошобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 15 минга яқин одамлар Янгиобод маҳалласида ва Янгиерда жойлаштирилди.

Тўғон ўпирилиши 1 май куни эрта тонгда содир бўлган, ўша куниёқ бу ерга президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта вертолётда учиб келган. Мутахассислар сув оқимини Оқолтин тумани орқали ўтувчи Абай каналига йўналтириб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига оқизишга эришдилар.

Сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми ва 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сардоба сув омбори Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган олтита туман экинзорларини сув билан таъминлаш мақсадида барпо этилган, уни етти йил давомида – 2010 дан 2017 йилгача қурдилар. Сув омборининг сиғими 922 миллион куб метр. Шу кунларда бу ерда қуввати 10,7 МВт ва ишлаб чиқариш унумдорлиги йилига 41.1 миллион кВт бўлган кичик ГЭС қурилиши бошланган. ГЭС қурилишини 2022 йилгача тугатиш режалаштирилмоқда.

ФВВ маълумотига кўра, 1 май куни 56 нафар одам турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ