Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида мамлакатнинг бош юридик ўқув даргоҳига рақобатлаша оладиган юридик факультетлар ташкил этилади, республика Фанлар академияси доирасида сиёсий-ҳуқуқий таълимот соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Давлат ва ҳуқуқ институти пайдо бўлади. ЎзА чоп этган президент фармонида маша шундай чоралар ўрин олган.
Мазкур учта ОТМ квота асосида абитуриентлар тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Талабаларни қабул қилиш юристларнинг давлат ҳукумати органларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга оширилади. Давлат ташкилоти тузилмалари ва компаниялар ҳар йили Адлия вазирлигига юристларга бўлган эҳтиёжи борасида маълумотлар бериб боради.
ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларга қабул параметрлари юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни мониторинг қилиш ва прогнозлаштириш электрон платформасини яратган ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларида жорий ва истиқболдаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, ҳар бир ҳудуд, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар кесимида таҳлил қилиш асосида шакллантирилади.
Ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорликни, қўшма ҳуқуқий тадқиқотларни, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзаро алмашинувини фаоллаштириш, ахборот ҳуқуқий технологиялар ва тизимларни (Legal Tech) ишлаб чиққан ҳолда давлат ва ҳуқуқ соҳасида илмий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда юридик кадрларни тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш, “Электрон университет” (E-University) тизимини жорий этган ҳолда очиқ, шаффоф, субъективлик ва суиистеъмолчиликлардан холи бўлган таълим муҳитини яратиш устувор йўналиш ҳисобланади.
Потенциал иш берувчилар билан биргаликда шартнома асосида мутахассислар тайёрлашни (таълим кластерлари) ташкил этган ҳолда юридик кадрларни тайёрлашга буюртма жойлаштириш учун юридик кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларини саралаш танлови жорий этилади.
ТДЮУда Нагоя университети (Япония) билан ҳамкорликда ташкил этилган япон тили ва ҳуқуқи ҳақидаги билимларга эга малакали юридик кадрларни тайёрлаш, академик алмашинув ва қўшма илмий ҳуқуқий тадқиқотларни ўтказишга кўмаклашувчи Япон ҳуқуқини ўрганиш маркази фаолият юритади.
Бундан ташқари Регенсбург университети (ГФР) билан 2020 йилда ТДЮУда немис тили ва ҳуқуқини биладиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қаратилган Немис ҳуқуқи ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар марказини очиш тўғрисида келишувга эришилган.
Буюк Британия ва Хитой Халқ Республикаси олий таълим муассасалари билан ТДЮУда инглиз ва хитой ҳуқуқини ўрганиш марказларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Тошкент ҳокимиятига инновацион ўқув жараёнини ташкил этишга зарур бўлган инфратузилмага эга ТДЮУ замонавий кампусини барпо этиш учун уч ой мухлат берилган.
ТДЮУ қошида халқаро ҳуқуқ факультети ташкил этилиб, унда Япония, Германия ва бошқа тараққий этган давлатлардаги ҳуқуқий тизим ўрганилади. Факультетнинг Япония томонидан асосий ҳамкори Нагоя университети, Германия томонидан— Регенсбург университети бўлади.
Тошкент давлат юридик университети юқори академик ва педагогик салоҳиятга эга, барқарор моддий базасига мавжуд ва абитуриентлар томонидан талабгор бўлган ва 2020 йилдан ўзини ўзи молиялаш тизимига ўтган ўнта олий таълим муассасининг бири ҳисобланади.