2020 йилнинг биринчи квартали якунига кўра, АҚШ ўзбекистонликлар кўчиб кетаётган бешта давлат рўйхатидан чиқиб кетган. Буни Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси материалларидан билиш мумкин. Сўнгги икки йил мобайнида Америка ўзбекистонликларнинг доимий яшаш учун кўчиб кетаётган етакчи мамлакатлардан бири эди.
Жорий йил ҳисобот даврида 1906 нафар ўзбекистонлик бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Кўчиб кетганларнинг кўпчилиги, яъни 1234 та одам Қозоғистонни ташлаган ва улар умумий эмигрантларнинг 65 фоизини ташкил этади. Иккинчи ўринда Россия– 29,2%. Етакчи мамлакатлар рўйхатида, шунингдек Қирғизистон, Исроил ва Тожикистон кирган. Давлат қўмитаси маълумотида 2018 йилдан бери Исроил узоқ хориж мамлакати сифатида қайд этилмоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йили Ўзбекистондан 13 246 нафар одам бошқа давлатга кўчиб кетган ва бу кўрсатгич 2018 йилга қараганда 30,3 фоиз кам миқдорни кўрсатади. Эмигрантларнинг аксари қисми (57,5%) Қозоғистонга кетган. Иккинчи ўринда Россия (37,7%), ўчинчи ўринда АҚШ (0,8%) жойлашган. 2018 йили эмигрантлар оқими бўйича Россия (47,2%) биринчи, Қозоғистон иккинчи, (47,1%), АҚШ (1,2%) учинчи ўринни эгаллаганди.
Жорий йилнинг январь-март ойларида 490 та одам Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келган. Кўчиб келаётганлар ичида қозоғистонликлар етакчи ўринда (кўчиб келганларнинг 34,1%), кейинги ўринда Тожикистон (28,6%) ва Россиядан (19,6%) келган одамлардир. Топ-5 таликка Қирғизистон ва Украина ҳам кирган.
2019 йили Ўзбекистонда иммигрантлар сони 2527 нафар одамни ташкил этди, 2018 йили ушбу кўрсатгич 2849 одамдан иборат эди. Ўзбекистонга одатда Қозоғистон, Россия. Тожикистон ва Қирғизистондан одамлар доимий яшашга кўчиб келадилар.