Тошкентлда Халқ таълими бош бошқармаси ўқитувчиларга ҳамда мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига мессенжерларда Ўзбекистон ҳукуматинининг COVID-19 пандемиеясига қарши олиб бораётган курашини мақтовчи мактубларни тарқатиш бўйича топшириқ берган, дея хабар беради “Озодлик”.
Ота-оналарнинг маълум қилишича, топшириқ Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармасига “керакли ташкилот” томонидан туширилган, бу ердан эса таълим муассасалари директорларига тарқатилган. Бу ишга, шу жумладан, Тошкент шаҳар Олмазор тумани болалар боғчаларининг тарбиячилари ҳам жалб қилинган.
Бу иш оммавий ахборот воситаларига бир хил мазмундаги хатларни тарқатишдан иборат бўлиб, ўқитувчиларга президент Шавкат Мирзиёевнинг халққа мурожаатининг матнини тарқатиш ва қўшимчасига ўзининг сўзлари билан ташаккурлар билдириш топшириғи берилган. “Озодлик” таъкидлашича, радионинг Телеграм канали орқали бир хил мазмундаги юзлаб хат келган.
Мисол учун, 28-мактаб ўқитувчиси Мусахўжаева Мунисхон ҳукуматни Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган беморларнинг бепул даволанаётгани учун олқишлаган. Ҳолбуки, дунёдаги ривожланган давлатларда эса даволаш пуллик”, — дея ёзади. Мактубларда президентга нисбатан “меҳрибон юртбошимиз”, “ҳақиқий карвонбоши” каби эпитетлар ишлатилади.
Ўқитувчилардан бирининг маълум қилишича, у “мактаб директорининг илтимосини рад эта олмагани боис” мактубни тўқиб чиқарган, бошқаси эса “миннатдорчилик билдириш кимга ва нега керак бўлиб қолганини тушунмаса ҳам, уларнинг илтимосини қондириб, тезда ёзиб бергани”ни тан олган.
Олмазор тумани мактаблари ўқитувчиларига Телеграм орқали топшириқни Олмазор туман Халқ таълимининг Яхшигул Шадиева (Насимовна) исмли мулозими юборган. “Ҳурматли директорлар¸ бугунги кунда дунёни ташвишга солиб турган таҳликали вазиятда юртимизда амалга оширилаётган ижобий чора тадбирларни юқоридаги каби ижобий фикрлар билан кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида сизлардан фаол бўлишингизни илтимос қиламан”, дейилади Шадиева ёзган хабарда.
Шадиева ўқитувчи ва ота-оналардан Телеграм тармоғи орқали юборилган матн бўйича ҳисоботни “скриншот” қилиб “районо” ходими Шоҳида Ҳакимовага юборишни сўрайди.
Шадиева ўзининг Телеграм топшириғида худди шу каби ишлар Ўзбекистонда парламент сайловлари арафасида ҳам иш олиб борилгани ва “тегишли ташкилотлар” яна бир бор шунга ўхшаган ҳолда “тизимли тарғибот” олиб боришни сўраётганини эслатиб ўтади. Яхшигул Шадиева 2019 йил парламент сайлови давомида 140-округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ўзбекистонда COVID-19 дан тузалиб кетганларнинг сони 765 кишини ташкил этади, инфекцияга чалинганларнинг сони — 1869 нафардан ошган.