Жанубий Кореяда Ким Чен Иннинг касалланиб қолгани ҳақида фараз пайдо бўлди

Ким Чен Ин . Wikipedia.org сайтидан олинган архив фотосурати

Жанубий Кореяда икки ҳафтадан бери омма олдида кўринмай қолган Шимолий Кореянинг раҳбари Ким Чен Иннинг йўқолиб қолиши борасида альтернатив фаразини кўтариб чиқдилар. РИА Новости хабар беришича, экспертлар у енгил жароҳат, мисол учун тўпиғидан лат еган бўлиши мумкин, дея тахмин қилдилар. Олдинроқ матбуотда КХДР раҳбарининг ўлими ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди, бироқ бунинг расмий тасдиғи ҳозирча олингани йўқ.

Сечжон институтининг Шимолий Кореяга оид тадқиқотлар маркази директори Чон Сон Чжан 2014 йилда ҳукмдор партиянинг туғилган кунини нишонланадиган тантаналарда иштирок этмагани эслатди, бироқ кейинроқ маълум бўлишича, унинг тўпиғидаги кистани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказишган экан. Экспертга кўра, гап олдинроқ олинган жароҳатнинг оқибатлари ҳақида кетмоқда, шунингдек, юрак билан боғлиқ муаммолар ҳам истисно этилмаяпти (матбуотда юрак хуружи ҳақидаги фараз ҳам муҳокама қилинганди), бироқ, дейди маркази директори, бу вариантнинг эҳтимоли камроқ.

“Мен бу унинг ҳаётига таҳдид қилмайдиган жароҳат бўлса керак деган фаразнинг эҳтимоли кўпроқ деб ўйлайман. Шимолий Кореяда Мудофаа давлат қўмитасига Ким Чен Ир раислик қилган даврда лидернинг соғлиғи билан муаммолар пайдо бўлганда муҳим тадбирлар бекор қилинган ёки қисқартирилган дастур бўйича ўтган ҳолатлар тез-тез содир бўлиб турган”, — дейди Шимолий Корея тадқиқотлари университетининг профессори Син Чжонда.

Агентлик шунингдек, қайд этишича, Жанубий Корея ҳукуматининг маълумотига кўра, КХДР раҳбариятининг фаолиятида ташқи ўзгаришлар ҳозирча кузатилмаяпти – кўплаб ишлар қаторида бирлашув вазирлиги линияси орқали алоқалар узилмаган, КХДР ташқи ишлар вазирлигининг олий мартабали вакиллари ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам хорижда ишчи алоқаларни давом эттирмоқдалар.

Бундан бир кун олдин эса Ҳонгконгдаги HKSTV сунъий йўлдош телевидениеси тармоғи раҳбарининг ўринбосари Цин Фан ишончли манбага таянган ҳолда Хитиойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифасида Ким Чен Иннинг ўлими ҳақида билдирган эди. Бу хабар оммавий ахборот воситаларида тарқаб кетди, бироқ кейинроқ унинг пости Weibo тармоғидан ўчириб ташланган (Цин Фанга кўра, унинг ўзи постни олиб ташламаган).

Шимолий Кореянинг расмий ахборот воситалари таъкидлашича, мамлакат раҳбари ўз ишини давом эттирмоқда, лекин унинг иштирокидаги оммавий тадбирлар ҳақида янги маълумотлар йўқ.

Ким Чен Ин сўнги бор омма олдида 12 апрель куни кўриниш берган. Ўшандан бери у хучучан, ўзининг бобоси, Шимолий Корея давлатига асос солган Ким Ир Сеннинг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросимда иштирок этмаган. Бироқ 14 апрель куни ўтказилган ракеталар синовларида иштирок этган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, норасмий тарзда КХДР лидери юракда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг комага тушиб қолган, деган фараз ҳам илгари сурилган. Бошқа манбаларнинг таъкидлашича, у юрак-томир тизими билан боғлиқ жарроҳлик операциясидан сўнг даволаниш муолажаларини ўтамоқда. Ушбу процедура “ҳаддан зиёд тамаки чекиш, семириш ва қаттиқ чарчаш” сабабидан керак бўлиб қолгани тахмин қилинмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ