Ўзбекистонда коронавируснинг саккизинчи қурбони Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида истиқомат қилган аёл бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Telegram-канали хабар беради.
Аёл 19 апрель куни оғир аҳволда вилоят инфекция шифохонасига ётқизилади ва ўпкани сунъий шамоллатиш аппататига уланади. Беморда коронавирус ташҳиси тасдиқланганидан сўнг, униТошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли тиббиёт клиникасига ётқизишади. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмонияси, ўткир респиратор дистресс синдроми, гипертония касаллиги иккинчи босқичда бўлган.
24 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 1778 одамдан иборат бўлиб, 598 та бемор тузалиб кетган, 30 нафар инсоннинг саломатлиги оғир аҳволда.