Ўзбекистонда пандемия даврида муҳтожларга ёрдам бериш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси тузилди

Тошкент шаҳар Тергов қўмитасининг ходимлари пенсионер аёлга озиқ-овқат ва тиббий нисоблар келтирдилар . Тошкент ИИББ сайти фотосурати

Ўзбекистонда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди. Ҳукуматнинг бундай фармойиши ҳақида республика Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилган.

Худди шу фармойиш билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган. Низомга кўра, Жамғарма ва унинг бўлинмалари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида очилиб, улар юридик шахс ҳисобланмайди.

Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.

Кўмак ҳам молиявий ва ҳам маиший кўринишда бўлиб, кундалик эҳтиёж моллари, дори востилари ва бошқа турдаги озиқ-овқатлар билан таъминлашни назарда тутади.

Жамғарма маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади. Жамғарма ва унинг бўлинмаларига маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.

Жамғарма Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан тузилди. У бўлиб ўтган сўнгги йиғилишда тадбиркорларни аҳолининг яхши ҳимояланмаган гуруҳларига муқаддас Рамазон ойида ёрдам беришга чақирди. Бунинг эвазига президент тадбиркорларга берилган ёрдам миқдорига мос равишда солиқлар, лизинг, кредитлар, зарур ресурслар билан таъминлаш каби турли имтиёз ва префиренцияларни тақдим этишни ваъда қилди.

Ҳозирча Мирзиёевнинг муҳтожларга ёрдам бериш тўғрисидаги чақириғига Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасининг терговчилари лаббай дея жавоб бердилар. Улар ўз сайтида ёлғиз қарияларга, жисмоний имкониятлари чекланган одамларга, кўп болали оилаларга ҳамда ягона боқувчиси карантин туфайли даромадлардан маҳрум бўлган оилаларга қандай қилиб ёрдам бераётганлари тўғрисидаги ҳисоботни чоп этишмоқда.

Олдинроқ Ўзбекистон расмийлари бир неча бор аҳоли ва бизнесни қўллаш чоралари қабул қилинаётгани, хусусан, карантин даврида икки ёшгача болаларни парвариш бўйича нафақа олувчи оилалаларнинг сони 10 фоизга кўпайтирилгани ҳақида эълон қилинган, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича юз фоиз нафақа тўлашга ваъда беришган эди.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-оналарига ва васийликка олган ҳомийларга карантин важидан мактаб ва болалар боғчаларининг ёпилган даврида меҳнат таътилларини беришга қарор қилинган эди. Ушбу ҳаражатлар президент томонидан 2020 йил 19 март куни имзолаган фармони билан тузилган ва қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг Коронавирусга қарши жамғарма ҳисобидан қопланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ