Экологлар одамларни карантин даврида кўча ҳайвонларини боқиб туришга чақирмоқда

Pixabay.com сайти фотосурати

Ўзбекистон экологик партияси аъзолари ўзлари ибрат кўрсатган ҳолда одамларни бошпанасиз кучук ва мушукларни боқиб туришга чақирмоқдалар. Чунки, карантин даврида ҳайвонлар оч қолиб кетиши мумкин, дейилади ташкилот сайтида.

Авваллари бу жониворлар кўчалардаги кафе ва ошхоналар олдида қорнини тўйғазиши мумкин эди. Лекин ҳозирда карантин туфайли овқатланиш масканлари ёпилган ва ит ва мушуклар оч қолган. Одамларнинг ёрдамисиз улар очликдан ўлиши мумкин.

Шунингдек, яқин орада Ўзбекистонда ҳаво иссиб кетади ва ҳайвонларнинг кўроқ сув ичишига тўғри келади. Экопартия сайтида жойлаштирилган фотосуратларда қандай қилиб оддийгина баклашкадан ҳайвонлар учун сув ва овқат идишларини ясаш мумкинлиги кўрсатилган.

«Потребитель.уз» Telegram-каналининг маъмурияти экопартия таклифи борасида ўқувчиларнинг фикрини билишга доир сўровнома бошлади. Ушбу хабар эълон қилинаётган пайтда сўровноманинг «Биз ҳайвонларни боқяпмиз» ва «Яхши, кўрсам- боқаман» жавоблари кўплаб йиғилган.

Бундан аввал республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайвонлар билан алоқа қилганда гигиенага риоя қилиш борасида СМС-хабарларни юборганди. Жумладан, одамларга қўлқопсиз уй ҳайвонларини силамаслик тавсия этилади. Лекин коронавирус инфекцияси ҳайвонлардан одамга юқиши исбот бўлмаган, лекин бунинг акси ўз исботини топган.

Шу пайтнинг ўзида қўшни Туркманистонда мушуклардаги коронавирусга қарши кураш шиори остида дайди ҳайвонларга қирон келтириш авжига чиққан: одамлар уларни янги заҳар билан заҳарламоқдалар. Оқибатда ҳайвонлар жон азобида оёқларида тик туриб ўлмоқдалар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ