Бюджет ходимларини мукофотлаш ярим йилга музлатилди

Podrobno.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати 16 апрелдан 1 октябрга қадар бюджет ташкилотлари ходимларига махсус рағбатлантириш жамғармаси ва директорлик фондидан тўланадиган устама ва мукофотлар тўловини тўхтатди. Ҳукумат 16 апрель куни шу ҳақда қарор қабул қилганини Адлия вазирлигининг Telegram-канали хабар қилади. Қоида деярли бара ташкилотларга таалуқли ва бундан тиббиёт ва тиббиёт-ижтимоий муассасалар, болалар уйлари ва 1-3-чи разрядли маош оладиган ходимлар мустаснодир.

Жорий йилнинг 1 июлига қадар бюджет ташкилотлари асосий воситаларни сотиб олиш ва таъмирлаш ишларини тўхтатади. 2020 йилнинг иккинчи кварталида бу каби ишларга мўлжалланган сарф-харажатлар қисқартирилади ёки кечроқ муддатга сурилади.

Бундан ташқари коммунал хизматлар, озиқ-овқатлар, канцелярия товарларин сотиб олиш, турли тадбирлар ўтказиш учун харажатлар қисқартирилади.

Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси 1995 йили тузилган. Унинг маблағлари ишчи ходимларга устама ва мукофот тўлашга йўналтирилади. 1996 йилдан бери жамғарма маблағлари республика бюджети ҳисобидан шаклланади.

Бундан ташқари Ўзбекистонда алоҳида тоифага эга бюджет ходимларини рағбатлантириш жамғармалари мавжуд. 2018 йили Тиббиёт бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тузилган. Ўтган йили умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқа ходимларига мукофот тўлаш учун директорлик фонди барпо этилди. Жорий йилнинг март ойида президент Шавкат Мирзиёев COVID-19 инфекциясига чалинганларни даъволаш билан машғул тиббиёт ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа хизматлар ходимлари профессионал вазифасини бажараётган пайтда касаллик юқтирсалар, уларга 100 млн сўмдан ($10 мингга яқин) компенсация тўланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ