Тошкентда COVID-19 коронавирус инфекциясидан 70 ёшли бемор соғайди

Бухорода коронавирусдан соғайган тўрт нафар бемор. Uza.uz сайти фотосурати

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтининг шифокорлари 70 ёшли беморни COVID-19 коронавирус инфекциясидан тузатдилар, дея хабар беради Darakchi.Uz.

Тошкентда истиқомат қилаётган кекса ёшдаги эркак бошқа одамдан коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Айни пайтга келиб ушбу клиникадаги беморлар сони 11 кишига етда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати Бухоро юқумли касалликлар шифохонасидаги SARS-CoV-2 инфекциясини юқтириб олган яна 20 кишининг соғайиб кетганини маълум қилмоқда. Улар Ўзбекистонга Туркиядан чартер рейси билган келиб, карантинга олинган эди. Ўзбекистонда жами 1349 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Гарчи коронавирус айниқса кекса ёшдаги одамлар учун хавфли саналса ҳам (энг кучли таҳлика гуруҳига 65 ёшдан юқори беморлар киради), ёши бир жойга бориб қолган бошқа беморларнинг соғайиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Мисол учун, Хитойнинг Хубэй провинциясида 2019 йилда ўзининг 100 йиллик юбилейини нишонлаган маҳаллий қария эркак бу касалликни енгишга эришди.

Италияда ҳам шифокорлар ёши юздан ошиб кетган беморни тузатишга эришдилар. Альберто Беллучи 1919 йилда туғилган ва ўшанда “испанка” деган номни олган грипп пандемияси бутун дунё бўйича тарқаган пайт эди. Бундан ташқари, у Иккинчи Жаҳон уруши даврида уч марта нацистларнинг таъқибидан қочиб қутилган.

Туркиянинг Измир шаҳрида 6 апрель куни Отатурк номидани Университетнинг Катип Челебий ўқув-тадқиқот касалхонасидан COVID-19 инфекциясидан соғайиб кетган 95 ёшли Исмаил Қирдарни қарсаклар билан кузатиб қўйдилар, уни 25 март куни юқори даражадаги истима билан қариялар уйидан касалхонага келтирган эдилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирус нафақат кекса ёшдаги ҳамда бошқа ҳамроҳ дардлар билан касалланган одамлар учун хавфли. Апрель ойининг бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) янги касалликлар бўйича бўлинма раҳбари Мария Ван Керхов (Maria Van Kerkhove) ва ЖССТ фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майк Райан (Mike Ryan) янги тенденция тўғрисида эълон қилдилар: коронавирусдан борган сари ёшлар кўпроқ вафот этмоқдалар.

Жон Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, дунё бўйича айни пайтга келиб 2 157 минг кишида SARS-CoV-2 инфекцияси тасдиқланган ва 144 047 киши ундан вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ