Бош прокуратура коронавирусга чалинган одамлар билан мулоқотда бўлган 10 мингта шахсни аниқлаган

Ўзбкистонда карантин пости . Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистонда 15 апрелга келиб коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган 9538 нафар одам ҳақида маълумот йиғилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг бошлиғи Содиқжон Бердиалиев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Telegram-каналида маълумот берган.

Аниқланган одамларнинг 2204 нафари —беморнинг яқин қариндошлари, 3877 нафари —бирга ишловчи ва доимий мулоқотда бўлган шахслар, 3453 нафари эса— бир маротаба мулоқотга киришган шахслардир.

Шунингдек, Бердиалиев врачларнинг касбий хатолари тўғрисида ҳам гапириб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда истиқомат қиладиган бир аёл 19 мартдан 4 апрелга қадар кучли иситма ва беҳоллик юзасидан Юнусободддаги №51 поликлиникага тўрт марта мурожаат қилади. Бироқ, врачлар унга дори-дармон ёзиб, уйига кўйиб юборадилар. Бешинчи мурожаатдан сўнг аёлни текстдан ўтказишади ва унда коронавирус борлиги аниқланади.

Оқибатда, бемордан ташқари у билан мулоқотда бўлган 30 нафар шахс изоляцияга олинган. Кейинчалик мазкур поликлиникада ишлаётган ҳамшира ва бошқа ходимларда COVID-19 коронавируси борлигини аниқланади.

Бош прокуратура вакили санитария режимининг бузилишига доир статистикани келтирган. Республика бўйича карантин режимини 43 минг одам бузган ва уларнинг аксарияти эркак кишилардир. Қоидабузарликнинг энг кўп тарқалган тури– кўча ва жамоат жойларида ҳимоя ниқобларини тақмасликдир (40 мингта ҳолат). 65 ёшдан юқори одамларнинг «ўзини яккалатиш» тартибига риоя қилмаслиги бўйича 3 мингдан ортиқ баённома тузилган.

Бундан ташқари, 400 та одам карантин зонасини тарк этгани сабаб жавобгарликка тортилган. Шунингдек, карантин даврида 24 ҳолатда байрамона тадбирлар ўтказилгани қайд этилган. 10 нафар одам ижтимоий тармоқларда ёлғон, фейк хабарларни тарқатганлиги учун жаримага тортилган.

Агар тартиббузарлик ҳудудий тақсимланилса, унда Тошкент шаҳри (6785) етакчилик қилади. Салбий рейтинг рўйхатига Фарғона, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари кирган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган биринчи одам 15 март куни қайд этилди. 15 апрель Тошкент вақти билан соат 16:00да Ўзбекистонда коронавирусга чалинган одамларнинг сони 1275 нафарни ташкил этди. Беморлардан 107 таси соғайиб кетган, тўрт нафар фуқаро вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ