Ўзбекистон банклари “шубҳали” мижозлар ҳақида солиқчиларга маълумот беришга мабур қилинади

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси . Yandex.ru/maps сайти фотосурати

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) мижозларнинг ҳисобрақамлари ҳақида солиқ қўмитасига маълумот беришга мажбурлайдиган қонун лойиҳаси интернет орқали ноқонуний савдо қилаётган 700 атрофидаги кишиларга тааллуқли бўлади. Бу ҳақда ДСҚ раисининг ўринбосари Абдулла Азизов билдирди, дея хабар беради Spot.Uz.

Гап солиқ органларига мисол учун, агар бир ой давомида жисмоний шахс картасидаги пул айланмаси 30 миллион сўмдан (3125 АҚШ долларидан зиёд) ва транзакциялар сони ўнтадан ошиб кетадиган ҳолатда жисмоний шахсларнинг карталарига келиб тушаётган пул маблағлари ҳақида маълумот олишга рухсат бериш ҳақида кетмоқда,

Ҳужжат лойиҳаси ўтган ҳафтада муҳокамага қўйилган. Муҳокама 21 апрелгача давом этади, бироқ ҳозирнинг ўзида матн остида юзлаб салбий фикрларни изҳор этувчи шарҳлар тўпланди. Уларнинг ичида энг кўзга ташлангани: “Яна даромадларни яширадиган, банкга пул қўймай, нақдини айлантирадиган даврларга қайтилар эканда. Ундан кўра, давлат амалдорларининг даромадлари устидан назорат ўрнатганингиз яхши эди”.

Қўмитадагилар изоҳ беришича, ушбу чоралар интернет, шу жумладан, Telegram-каналлари, ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилаётган ноқонуний савдо олиб боришга қарши йўналтирилган. Солиқ қўмиталарининг ходимлари ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларида ноқонуний савдо олиб бораётган 180 та гуруҳнинг фаолият юритаётганини аниқладилар. Қўмитанинг ҳисоб-китобига кўра, ушбу ҳужжат 500-700 кишига тегишли бўлиши мумкин, холос.

“Агар P2P-транзакциялар ноқонуний савдолар билан боғлиқ эмаслигини аниқласак, биз уларга нисбатан ҳеч қанақа чора кўрмаймиз. Хусусан, биз эндигина оёққа тураётган блогерларнинг ҳисобрақамларини текширмаймиз, уларга қанча пул етказаётганлари ортидан кузатувлар ўрнатмаймиз”, — деди Абдулла Азизов.

Агар картадан картага транзакциялар сони ўн мартадан кўпроқ марта амалга оширилган ва уларнинг умумий қиймати 30 миллион сўмдан ошиб кетган бўлса қўмита маълумот олишга сўров беради.

Агар картадаги бир мартада 50 миллион сўмдан ошиқ пул тушса, бу ҳолатлар текширувга олинмайди, дея ишонтиради ДСҚ вакили. Бундан ташқари, шубҳали транзакциялар аниқланганда солиқ қўмитаси карта эгасидан даромаднинг манбаси қонуний эканлигини исботлаб беришни бирданига эмас, балки бу ҳолат пайдар-пай икки ой давомида қайтариладиган бўлса талаб қилади.

Агар солиқчилар карта эгаси Telegram орқали савдо қилаётганини аниқласалар, унга тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, давлатга солиқ тўлашни тавсия қиладилар. “Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – интернет орқали амалга оширилаётган савдони қонунлаштириш”, — дея таъкидлади Азизов.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Фарғонада бузиб ташланган Гидролиз шаҳарчаси ўрнида нимадир қурила бошланди

  • Ўзбекистон меҳнат мигрантларига ҳужжатларни расмийлаштириш учун микрокредитлар ажратади. Улар кимга керак?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди