Фарғонада бузиб ташланган Гидролиз шаҳарчаси ўрнида қурилиш ишлари бошланди. Бу ерда котлованлар қазилиб, техникалар олиб кирилган. Бузиб ташланган мавзе ўрнида айнан қандай қурилишлар бошлангани номаълум
«Фарғона» Гидролиз шаҳарчаси билан боғлиқ вазиятни кузатаркан, бу ҳақда бир йилдан бери ёзади. Бундан олдин маҳаллий ҳокимият бузиб ташланган шаҳарча ўрнида Жанубий Корея инвесторлари ҳамкорлигида бизнес-марказ ва иккита кўпқаватли меҳмонхоналар ва тантаналар зали қурилишини ваъда қилганди. Кейинчалик корейслар қаёққадир ғойиб бўлганларидан сўнг, Фарғона вилояти ҳокимияти «майдоннинг корейс ишбилармонларига берилгани тўғрисидаги хабарлар туҳмат экани»ни таъкидлади.
Жорий йилнинг 15 ноябрида вилоят ҳокимияти «мазкур ҳудудда кўпхонадонли уйлар қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқарилаётгани, маҳаллий ва хориж сармоядорлари билан музокалар ўтказилаётгани, уларнинг таклифлари ўрганилаётгани»ни маълум қилди. Бироқ, «музокаралар» якунидан аҳоли хабардор қилинмади.
«Уйларимиз ёнида нималар қуришаётганини билмаймиз, — дейди Навоий кўчасида истиқомат қилаётган одамлар. — Улар хандақлар қазиб, майдонда рельслар ўрнатишяпти. Демак, улкан кранлар ўрнатилади. Қурилиш майдони деворлар билан ўралиб, унга сайловолди ташвиқотлари илинган. Лекин қонунчиликка кўра, қурилиш жойида қурилаётган объектларнинг нархи, пудратчиси, буюртмачиси ва контакт маълумотларига доир паспорти бўлиши керак. У ҳалиям йўқ».
Ўзимиздан шуни қўшамизки, Ўзбекистон Республикаси Шаҳар қурилиши кодексининг 10- моддасида «фуқаролар ўзларининг ҳаётий фалиятига мансуб атроф-муҳит ҳолати, бўлажак ўзгаришлар, аҳоли пунктларининг бош режалари, турар-жойларга мансуб объектларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши, шаҳар қурилиши билан боғлиқ муҳандислик ва транспорт коммуникациясига доир ҳаққоний маълумотларни ўз вақтида олишга ҳақлидирлар. Шаҳар қурилиши фаолияти билан боғлиқ маълумотлар давлат органлари томонидан оммавий ахборот воситалари, шунингдек, жамоат муҳокамалари, экспозиция ва кўргазмалар уюштириш орқали фуқароларга етказилади» деб кўрсатилган.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, 16 декабрда журналист ва блогерлар билан бўлган учрашувда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев «журналистларни жуда ҳурмат қилиши», «ОАВ билан ҳамкорлик қилиш вақти келгани»ни гапирган. Лекин Гидролиз шаҳарчаси ўрнида нималар бунёд бўлиши, қайси компаниялар қурилиш ишларини бошлаб юборгани тўғрисида журналистларга ҳам, маҳаллий аҳолига ҳам маълумотлар берилмади.
-
19 Июль19.07«Урушгандан кўра, савдолашган афзал»Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди
-
31 Июль31.07«Яна бир ҳафта ўтиб кетганида, тирик чиқмаган бўлардим»Ўзбекистонда беморлар касалхоналардан, тиббиёт ходимлари эса карантиннинг бекор қилинишидан қўрқишларининг сабаблари ҳақида
-
24 Июль24.07ФотоЎтмиш ёдгорликлариТошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди
-
30 Июнь30.06Army of CodersЎзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида
-
25 Июнь25.06Бухороча nature morte ёҳуд «ўлик табиат»Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади
-
23 Июнь23.06ФотоТошкент «марварид»иОрадан 35 йил ўтган бўлсада, бино аввалгидек архитектура иштиёқмандларини ўзига жалб қилиб келмоқда