Ўзбекистонлик мулозимлар қариялар ва кам таъминланганлар учун карантин пайтидан кўзда тутилган озиқ-овқат тўплами ҳақида маълум қилдилар

go64.ru сайти фотосурати

Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга COVID-19 коронавирус инфекцияси муносабати билан киритилган карантин шароитида бепул бериладиган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Podrobno.uz хабар беришича, вазирлик ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами таркибига нималар киргани ҳақида маълум қилди.

Комплектга 2 пачка ёғ, 2 килограмм гуруч, 1 килограмм шакар, 2 килограмм ун, 1 та товуқ ёки 30 дона тухум, 3 килограмм картошка, 2 килограмм пиёз, 2 килограмм макарон, 1 пачка чой киради. Ҳомийлардан келиб тушган хайрия ҳисобга озиқ-овқат турлари кўпайтирилиши мумкин, дея қайд этиб ўтди Боймирзаева. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланганлар оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхати маҳалла фуқаролари йиғинида тузилади. Муҳтожлар тўғрисидаги маълумот, шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вилоят бошқармаларидан келиб тушмоқда.

“Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг республикдаги сони 16576 кишини ташкил этади. Уларни қўллаб-қувватлаш учун 2109 нафар ижтимоий ходимлар бириктириб қўйилган”, — дея аниқлик киритади Боймирзаева.

Олдинроқ мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев республикадаги ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар карантин даврида 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлари билан бепул таъминланиши ҳақида билдирган эди. Манзилли ёрдам комплектига, шунингдек, бир марталик тиббий ниқоблар, антисептик воситалар ва антибактериал совун киритилган. Қайд этамиз, аҳолининг кам ҳимояланган қатламига бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати ҳукумат томонидан 2015 йилда тасдиқланган бўлишига қарамай, ҳозирги рўйхат билан бироз фарқ қилади.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирилишининг биринчи ҳолати 15 март куни аниқланган ва шу куннинг эртасига карантин эълон қилинди. Расмийлар чегараларни ёпиб, таълим муассасалари ва кўнгилочар масканларининг ишини тўхтатиб қўйдилар, халқаро авиация, темир йўл ва автомобиль алоқалари узиб қўйилди. Тошкентда, Нукусда ҳамда республиканинг қолган вилоят марказларида 1 апрелдан бошлаб ўзини яккалатиш (самоизоляция) тартиби жорий этилди. Ёши 65 дан юқори фуқароларнинг уйдан чиқишлари қатъий тақиқлаб қўйилди, истисно тариқасида дорихонага ва ўз уйига энг яқин бўлган озиқ-овқат дўконига боришга рухсат берилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ