Ўзбекистон вазирликлари, давлат қўмиталари, агентлик ва хизматлари раҳбарларига қарашли хизмат автомобиллари шаҳар бўйлаб ёки вилоятлар орасида ҳаракатланишлари учун стикер талаб қилинмайдиган транспорт тоифасига киритилди. Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус республика комиссиясининг 8 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида шу тоифага кирувчи транспорт рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси сайтида чоп этилган.
Тошкентда, Нукусда ҳамда вилоят марказларида, шунингдек, вилоятлар орасида шахсий ва хизмат транспортида ҳаракатланиш 30 март кунидан бошлаб тақиқланган. Қатор тоифадаги транспортларга ҳаракатланишга ижозат берилди, бироқ бунинг учун Ягона давлат хизматлари портали орқали масофадан туриб махсус рухсат берувчи стикер олиш керак бўлди. Шунингдек, стикер олмай ҳаракатланиши мумкин бўлган тоифадаги транспорт рўйхати ҳам тузилди. Вазирликлар ва республика миқёсидаги бошқа маҳкама ва идоралари раҳбарларининг автомобиллари бу рўйхатга кирмай қолганди.
Янги рўйхатга вазирлар ва уларнинг ўринбосарларига, шунингдек, давлат бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларига қарашли транспортдан ташқари Президент Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия, ички ишлар органлари, прокуратура органларининг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари киритилди. Ушбу рўйхатга шунингдек, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, бизнес-омбудсмен, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсмен), парламент ва судларнинг хизмат машиналари киритилди.
Рўйхат, шунингдек, “Ўзбекистон темир йуллари”, “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airроrts”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ўзбеккумир”, SFI Management Group, “Ўзкимёсаноат”, “Навоийазот” ва бошқа давлатга қарашли йирик ва хусусий компанияларнинг хизмат транспорти ҳисобига кенгайтирилди. Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги ходимларига ҳам хизмат транспортидан фойдаланишга рухсат берилди.
Ҳужжат шунингдек, рўйхатнинг биринчи версиясига киритилган тоифадаги транспортлар учун ҳаракатланиш қоидаларига аниқлик киритади. Мисол учун, агар илгани медицина ва эпидемиология ташкилотларининг ходимлари фақат хизмат ва махсус транспортдан фойдаланишларига рухсат берилган бўлса, рўйхатнинг янги версиясида улар ўзларининг шахсий автомобилларида ҳам юришлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, улар ўзлари билан меҳнат дафтарчасининг нусхасини ҳамда иш жойидан тасдиқловчи ҳужжатини ўзлари билан олиб юришлари керак бўлади. Ҳужжатда фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасаларига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат берилган. Бундан ташқари, йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида ҳаракатланишлари мумкин бўлган йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган йўналишсиз таксилар (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) ҳам ушбу рўйхатда қолдирилган.
Шунингдек, республика махсус комиссияси 9 апрелдан бошлаб янги стикерлар бирилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Олдин берилган барча аризалар кўрилмай, жавобсиз қолдирилади. Олдинроқ Давлат хизматлари агентлигидагилар келиб тушган барча аризаларни кўриб чиқишнинг имконияти бўлмаётгани сабабидан автотранспорт ҳаракатланишига рухсат берувчи стикерларнинг берилишини тўхтатишлари ҳақида билдиришган эди. ДХМ маълум қилишича, олтмиш мингдан зиёд аризалар кўрилмай қолган. Шу билан бирга, олдин берилган рухсатномалар ўз кучида қолади. Бунгача озиқ-овқат ва дори воситалари етказиб беришга ихтисослашган ташкилотларга ҳамда баъзи қурилиш компанияларига стикерлар олишларига рухсат берилган эди. Тошкент, Нукус ва республиканинг бошқа вилоятлари марказларида ҳамда вилоятлараро автомобиль ҳаракатига тақиқ 20 апрелгача амал қилади.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 12 апрелга келиб мамлакатда корнавирус ифекциясига чалинганлар сони 833 кишини ташкил этган. Шу билан бирга 42 киши соғайиб кетган ва 4 киши ўлган.