Ўзбекистон фуқаролари, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига 50 миллиард сўмдан ($5,2 млн) ортиқ маблағ ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давомида айтиб ўтди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Мирзиёевга кўра, ушбу ҳолат аҳолининг COVID-19 тарқалишига қарши елкама-елка курашишга тайёр эканлигининг кўрсатмоқда. Президент республика фуқароларининг зарур хавфсизликнинг чораларига риоя қилаётганларидан қониқишини билдирди. “Энг муҳими – халқимиз юзага келган вазиятни тўғри баҳолаб, ўз хизмат вазифаларини масофадан туриб бажармоқда, шифокорлар тавсияси ва карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзларининг маданияти, онги ва интизоми билан барчага ўрнак бўлмоқда. Ўқувчи ва талаба ёшларимиз онлайн дарс ва машғулотлар орқали таълим олишда давом этмоқда”, – деди давлат раҳбари.
Йиғилиш давомида мамлакатда махсус республика комиссияси тузилиб, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш, карантин режимини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар йўлга қўйилгани айтилди. Тошкент вилоятида 20 минг ўринга мўлжалланган махсус шифохоналар жадал суръатларда қуриляпти (10 минг кишига мўлжалланган битта касалхона фаолият юритишни бошлаб бўлди). Ўзбекистонлик шифокорларга ёрдам бериш учун Хитой ва Жанубий Кореядан мутахассислар таклиф этилди.
Хорижий давлатлардаги ватандошларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги бир ой ичида республикага 20 та чартер рейс орқали 6 минг, темир йўл ва чегара постлари орқали 10 минг нафар фуқаролар олиб келинди. Уларнинг барчаси 160 та манзилга жойлаштирилиб, карантинга олинди.
Шу билан бирга, эпидемия бошланганидан бери карантин қоидаларининг 47 мингга яқин бузилиш ҳолатлари, шу жумладан, 34 минг марта ниқоб тақмаслик, 11 минг марта автотранспортда карантинга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланиб, жарималар қўлланган. Ҳаттоки, 24 та ҳолатда юзлаб одамларни тўплаб, зиёфат ва маросимлар ўтказилгани аниқланган.
Ўзбекистонда карантин ҳолати мамлакатда коронавирус инфекцияси юқтирилишининг биринчи ҳолати аниқланган куннинг эртасига – 16 мартда карантин жорий этилиши эълон қилинди. Ўзбекистонда 8 апрель соат 17.00 ҳолатига кўра COVID-19 инфекциясини юқтириб олинишининг 545 та ҳолати қайд этилган.