Тошкент вилоятида карантинга ёпилган ва қор остида қолган Олмалиқ сувсиз ва ва электр энергиясиз қолди

Олмалиқдаги апрелда ёққан қор оқибатлари. @almalikskiyrabochiy Telegram-каналидан олинган фотосурат

Ўзбекистонда 9 апрелдан бошлаб Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарлари карантинга ёпиб қўйилди, дея хабар беради Koronavirus Info Telegram-канали ҳокимиятнинг ахборот хизматига таянган ҳолда. Бу эса шаҳарга юк машиналаридан ташқари бошқа транспортларнинг кириш ва чиқиши тақиқланганини англатади.

Олмалиқ Тоғ-металлургия комбинати карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатмайди. Унинг ходималарига шаҳарга кўчиб келиш тавсия қилинди. “Олмалиқда ишлайдиган, аммо бошқа туманларга яшайдиган фуқароларга вақтинча шаҳардаги қариндошлариникига кўчиб келишни ёки бўлмаса ижарага бирорта хонадонни олишни тавсия қиламиз”, дея тавсия қилади Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ЎзА келтирган иқтибосда.

Шу вақтнинг ўзида Олмалиқда бутун кун қор ёғди. Яшил барг қоплаган дарахтларнинг шохлари қорни кўтара олмай, электр узатиш симларини шикастлаб қўймоқда ва натижада шаҳарнинг баъзи даҳалари электр таъминотида узилиб қолмоқда, дея маълум қилади “Алмалыкский рабочий” Telegram-канали.

Насос станциялари электр таъминотидан узилиб қолиши важидан шаҳарнинг баъзи ҳудудларида ичимлик суви келмай қолди. Шаҳарнинг юқори қисмини сув билан таъминлайдиган насос станцияси ишлаб турибди, ичимлик сувини ғамлаб олиш имконияти бор. Электр таъминоти линиясидаги авария оқибатлари бартараф этилиши билан ичимлик суви етказиб бериш ҳам тикланади, деган тахминлар бор.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, республикада жами 546 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилган, 30 нафар бемор соғайиб кетди ва уч киши ўлди.

Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафтанинг ўртасида ҳавонинг совиб кетиши тўғрисида огоҳлантириб келишган, санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг раҳбари Отабек Нурматов эса 8 апрель куни об-ҳаво совиб кетганда, яъни ҳаво ҳарорати -2°С дан +10°С орасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши осонроқ кечишини тушунтириб берганди. “Агар биз уйда қолиб ўтирсак, кўчага чиқмасак, бошқа фуқаролар билан кўришиб-суҳбатлашмасак ва ижтимоий масофага риоя қилсак (2 метр – “Фарғона изоҳи.”) юртимизда кузатилаётган об-ҳаво вируснинг тарқалишига таъсир кўрсата олмай қолиши мумкин”, — дея қайд этди Нурмат Отабеков.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ