Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Reuters фотосурати

6 апрель куни Нью-Йоркда коронавирус инфекциясидан 50 ёшга кирган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. оламдан ўтди. Бу ҳақда Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига таянган ҳолда республика Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

22-март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилади, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2-апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланади ва сунъий комага туширилади.

Бундан аввал Нью-Йоркда иккита ўзбекистонлик вафот этгани хабари тарқалганди. «Америка овози» хизматининг маълумотига кўра, ушбу шаҳарда коронавирусга чалинган ўзбекистонликларнинг сони 10 нафарга етган. Уларнинг ичида энг ёши 29 ёшда. Айрим касаллар оғир аҳволда.

Американинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, 6 апрель куни дунё бўйича коронавирусга чалинган инсонлар сони 1,3 миллионни ташкил этган, инфекциядан жами 75 минг инсон оламдан ўлган, 277 минг нафари тузалиб кетган.

Коронавирусга чалинганлар борасида АҚШ дунёда етакчилик қилмоқда (368 мингдан ортиқ одам), мамлакатда мазкур вирус сабаб 11 минг одам вафот этди.

Ўзбекистонда 7 апрель эрталабки ҳолатга кўра, коронавирусга чалинганлар сони 472 та одамни ташкил этган, улардан иккитаси бундан бир неча кун олдин одамдан ўтган, 30 нафари тузалиб кетган.

Аввали хабар берилганидек, 31 та мижозда пневмония касаллиги аниқланган, тўққизта бемор оғир ҳолатда, жумладан икки нафар касал ўта оғир ҳолатда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ