Бош прокуратура одамлардан кундалик тутишни сўрайди

Ўзбекистонда ҳимоя воситаларини тарқатиш . Zarnews.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Бош прокуратураси 6 апрелдан бошлаб ўзбекистонликлардан учрашув тўғрисида кундалиб ёзиб боришни илтимос қилади. Унда ҳар бир фуқародан қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориши сўралади.

Бундай чора COVID-19 эпидемияси тарқалишини олдини олишга ёрдам бериши мумкинлиги ўқтирилади назорат ташкилоти хабарида.

«Зотан, аксарият давлатлар тажрибаси инфекциянинг илк зарбаларини қабул қилиб олаётган тиббий хизматнинг унга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш ҳамда тегишли тартибда карантинга жойлаштиришда қийинчиликларга дуч келаётгани, даволашга сарфаланадиган вақт ва имконият йўқотилаётганини кўрсатди», — дейилади хабарда.

Бош прокуратура мазкур маълумотлар аввало, касалликнинг олдини олиш, унинг тарқалишига чек қўйиш, пировардида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилишини таъкидлайди.

Бош прокуратура короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро Штаб, ҳудудларда эса, идоралараро ишчи гуруҳларини тузди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган биринчи одам борлиги аниқланганидан кейин 16 март куни мамлакатда карантин элон қилинди.

Республика ўз чегарасини ёпди,мамлакатда маориф муассасалари фаолиятини тўхтатилди, барча жамоат транспортлари ҳаракати бекор қилинди. Одамлардан ҳимоя ниқобларини тақиш сўралмоқда, карантин қоидаларига риоя қилмаганлар жавобгарликка тортилади.

COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан 6 апрелдан бошлаб бутун мамлакат ҳудудида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади.

Тошкентда, Нукусда ҳамда вилоятлар марказларида фуқароларга ўзларининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва бошқалар) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда ҳамда иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлардан ташқари уйдан чиқишлари қатъиян чекланади. Аввал бу каби чоралар фақат 65 ёшдан юқори ҳамда сурункали касалликлар билан оғриган фуқаролар учун мажбурий этилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ