Жойларда аҳолига ёрдам бериш марказларининг телефон рақамлари маълум қилинди

Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистонда ижтимоий ёрдамга муҳтож одамларга кўмак бериш ишлари биргина 1197 рақами билан чекланмаган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги унинг қошида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг телефон рақамларини маълум қилди Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида хабар берилган.

Одамлар яшаш жойидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

Тошкент — 90-900-63-46, 71-210-01-15

Қорақалпоғистон — 91-395-91-91, 61-222-02-44

Андижон вилояти — 97-472-97-11, 98-190-92-82

Бухоро вилояти — 98-140-66-16, 65-223-11-54

Жиззах вилояти — 99-550-03-69, 72-226-31-88

Қашқадарё вилояти — 91-962-25-00, 75-221-11-80

Навоий вилояти — 90-500-77-88, 90-396-22-32

Наманган вилояти — 97-257-51-62, 69-227-17-94

Самарқанд вилояти — 91-315-79-99, 78-210-18-00

Сирдарё вилояти — 99-464-01-61, 67-225-45-82

Сурхондарё вилояти — 93-220-82-88, 93-760-64-64

Тошкент вилояти — 99-693-07-77, 93-919-99-09

Ижтимоий ёрдам кам таъминланган оилаларга, қарияларга, ишсизларга, шунингдек доимий ишга эга эмас, карантин туфайли кунбай ишлаш имконидан маҳрум бўлган одамларга берилади. Марказга қўнғироқ қилган шахс ўз исми-шарифи, турар жойи, телефон рақамини бериши лозим. Олинган маълумот қайта текширилади. Марказлардаги телефонларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қўнғироқ қилиш мумкин.

Ўзбекистонда карантин эълон этилганидан сўнг қария ва ногиронларга кўмак берувчи ўнлаб мустақил волонтёрлар гуруҳлари тузилди. Лекин ҳукумат 1 апрелдан санитария талабларидан келиб чиқиб, мазкур кўмак гуруҳлари фаолиятини чеклади. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида махсус фонд тузилиб, унга келиб тушган маблағлар Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштирувчи марказ орқали одамларга ижтимоий кўмак сифатида йўналтирилади.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган биринчи одам борлиги аниқланганидан кейин 16 март куни мамлакатда карантин элон қилинди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6 апрель ҳолатига берган маълумотига кўра, мамлакатда коронавирус билан оғриб қолган беморларнинг сони 390 тага етган, улардан 30 нафари соғайиб кетган ва икки киши вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ