Ўзбекистонда талабгорлар кўпайиб кетгани боис автостикерлар берилиши тўхтатиб қўйилди

Автомобиль ҳаракатланиши учун махсус стикер . nuz.uz фотосурати

Ўзбекистонда автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус стикерлар бериш 4 апрель соат 18:00 дан бошлаб вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда республика Давлат хизматлари агентлиги ўзининг Telegram-канали орқали хабар берди.

Автомобиллар ҳаракатланиши учун стикерлар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Қабул 6 апрель 18:00 дан қайта тикланиши кутилмоқда.

Агентликдагиларнинг ушбу қарорни шарҳ қилишларича, давлат хизматлари марказлари кечаю-кундуз тўхтамай ишлаётганларига қарамай, 60 мингдан зиёд аризалар ҳануз кўриб чиқилмаган. “Уларни пухталик билан саралаб чиқиш ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари билан биргаликда асосли қарор қабул қилиш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатишга мажбурмиз. Аризаларни қайтадан қабул қилиш 6 апрель 18:00 дан бошланади”, — дея марказдагилар аниқлик киритдилар.

Бундан ташқари, агентлик аввал рад этилган аризаларни қайтадан юбормасликни сўрадилар, акс ҳолда бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёни сезиларли даражада секинлаштириб қўяди. 2 апрель ҳолатига 50 мингдан зиёд рад этилган аризалар қайд этилган.

Маълумот берилишича, 4 апрель соат 17:00 ҳолатига марказларга 165 619 та ариза келиб тушган, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилган, 81 241 таси рад этилган, 10 004 — ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинган.

Олдинроқ стикер олиш учун электрон ариза тўлдирилганидан кейин аризачининг фаолиятини белгиланган тартибга мос келиши-келмаслигини аниқлайдиган автоматик функция томонидан текширилиши ҳақида хабар берилган эди. Бордию, шу ҳолат аниқланадиган бўлса, аризага рад жавоби тузилади. Аризалар my.gov.uz сайтининг хизмат кўрсатиш бўлимида жойлаштирилган (“Автотранспорт ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома олиш”).

Ўзбекистонда 30 мартдан 20 апрелга қадар коронавирусга қарши кураш бўйича махсус республика комиссияси томонидан Тошкентда, Нукусда ва вилоят марказларида, шунингдек, Ўзбекистон вилоятлари орасида шахсий мақсадларда транспортда ҳаракатланиш тақиқлаб қўйилган.

Автомобилда ҳаракатланишга рухсат берувчи стикерларни расмийлаштириш озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришга ихтисослашган ташкилотлар, шунингдек, баъзи қурилиш компанияларига олишга рухсат берилган. Банклар, почта, коммунал хизмат корхоналари, медицина ва қутқариш хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳокимиятларга қарашли автомашиналарнинг стикер олиши талаб этилмайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ