Ўзбекистон Миллий университети сиртдан ўқийдиган талабаларни онлайн-таълимга ўтказди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети . Numf2019.nuu.uz сайти фотосурати

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети масаофдан туриб ўқитиш тизимига ўтаётганини эълон қилди, дея хабар беради ЎзА ва олий таълим муассасасининг матбуот хизмати. Масофадан туриб ўтказиладиган машғулотлар махсус сиртқи ва сиртқи бўлимларда бошланди, таълимнинг ушбу усулига босқичма-босқич бутун университет ўтказиладиган бўляпти.

Масофадан туриб ўқитиш тизимининг тартиби университет сайтида жойлаштирилган бўлиб, унда ҳар бир фойдаланувчи учун йўриқномалар электрон шаклида ҳамда видео-дарслар кўринишида берилган.

Ўқув жараёни учун мутасадди ходимлар доим назоратда туриб, керакли маслаҳатларни тақдим этишмоқда. Бунинг учун онлайн-тартибда видеоконференциялар ўтказилиб, унда илмий кенгаш аъзолари ва кафедра мудирлари иштирок этишмоқда.

Масофадан туриб ўқитиш тизимида ўқув-иш режасини тузиш, муаллимлар ва талабалар контингентини шакллантириш, стипендияларни тайинлаш ҳамда курсдан курсга ўтказиш мумкин бўлади. Университет талабалари ва ўқитувчилари доимий равишда ўзаро мулоқотда бўлиб, ўқув курсларидан, назоратнинг турли услубларидан, алоқа ва бошқа технологиялардан фойдаланиб келадилар.

Таълим платформаси математика факультететининг профессорлари ва талабалари томонидан ишлаб чиқилган, айни пайтда уни ижтимоий тармоқлар билан интеграциясини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мақсад – электрон ўқув воситаларининг техник воситаларидан ва географиявий жойлашувидан қатъий назар предметларни ўзлаштириш имкониятини таъминлайдиган телекоммуникацияларни ўз таркибига олувчи ахборот тизимини яратишдан иборат.

Масофдан туриб ўқитиш тизими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида масофадан туриб таълим бериш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан барча таълим йўналишлари ҳамда магистратуралар мутахассисликлари учун кўзда тутилмоқда.

Таълим беришнинг ушбу шакли коронавирус эпидемияси туфайли ўқув жараёнини тўхтатмаслик, шунингдек, барча зқув муассасаларини ёпиб қўймаслик имкониятини беради.

Мактаб ўқувчилари учун март ойининг охиридан бошлаб масофадан туриб ўқитишнинг “онлайн-мактаб” лойиҳаси ишга туширилди: барча видео-дарсларни телевидение ва интернет орқали кўриш мумкин.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, республикада коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати 205 тага етган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ