Тошкент шаҳар электр энергия корхонаси электр ҳисоблагич кўрсаткичларини Telegram орқали қабул қилишни бошлади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ. Het.uzсайти фотосурати

Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси (Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi АЖ) юридик шахслардан иборат истеъмолчилардан электр ҳисоблагич кўрсатмаларини туман бўлимларига Telegram орқали тақдим этишларини сўради.

Шунингдек, ташкилотга юборилаётган ҳужжатлар, хат-хабарлар ва хизматга оид барча ёзишмаларни вақтинча олиб келиш шарт эмаслигини маълум қилади.

Айтилганлар жисмоний шахсларга тааллуқли эмас. Карантин даврида истеъмолчилар қарздорлик учун таъминотдан икки ойгача узиб қўйилмайдилар. Шу кунларда ҳисоб рақамини тўлдирмоқчи бўлганларга “Ҳудудий электр тармоқдари” акциядорлик жамияти бу ишни уйдан чиқмай туриб, мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали амалга оширишни тавсия қилади.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари 2 апрель эрта тонгга келиб биттага кўпайиб, 173 кишини ташкил этди.

Ўзбекистоннинг ўзида Тошкентда, Нукусда ва вилоятлар марказларида 1 апрелдан бошлаб “само изоляция” (ўзини жамиятдан четлатиш) тартиби жорий этилган. Ёши 65 дан ошган фуқароларнинг уйдан чиқишлари қатъий тақиқлаб қўйилди, фақат дорихонага ҳамда уйига энг яқин бўлган озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари сотадиган дўконларга бориб келиши мумкин.

Ўзбекистон расмийлари карантинни тўхтатиш масаласини сўнгги бемор касалхонага ётқизилганидан кейингина кўриб чиқилишини маълум қилдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ