15 мартдан 1 апрелга қадар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 рақамли колл-марказига 510 мингта қўнғироқ бўлган. Хизмат фаолиятини туну-кун давом эттирмоқда, деб хабар беради вазирликнинг матбуот хизмати.
Статистикага кўра, карантиннинг биринчи кунлари одамлар колл-марказига қўнғироқ қилиб кўпроқ коронавирус, унинг симптомлари билан қизиқишган. Ҳозирда эса мурожаат қилувчилар карантин қоидалари, COVID-19 га қаерда анализ топшириш мумкинлиги, хориждан келган юртдошларнинг қайси тиббий муассасаларга жойлаштирилгани билан қизиқмоқдалар.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг колл-маркази 15 март куни, яъни мамлакатда илк бор коронавирусга чалинган инсон аниқланганида тузилди. Хизмат уч сменада ишлайди. Аҳоли томонидан қилинган қўнғироқларга 200 дан ортиқ профессор ва ўқитувчилар, малакали врачлар жавоб берадилар.
Тошкентдаги тармоқларга эга бир ресторан 19 мартдан 1 апрелга қадар акция ўтказиб, жумладан колл-марказ ходимлари учун қулай пайтда овқат етказиб бериш тадбирларини уюштирди.
Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси билан боғлиқ карантин 16 март куни эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1 апрель маълумотларига кўра, мамлакатда инфекцияга чалинган 173 одам аниқланган, саккиз нафар одам коронавирусдан тузалган, икки киши вафот этган.