Ўзбекистонда медицина ходимлари ҳамда мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи шахсларга хусусий автомобиллардан фойдаланиш учун рухсатнома талаб қилинмайди. Адлия вазирлигининг Telegram-канали маълум қилишича, коронавирус тарқалишининг олдини олувчи махсус республика комиссияси ҳаракатланиш қоидаларига шунақанги ўзгартиришларни киритган.
Ўзгартиришларга мувофиқ, медицина, санитария ва эпидемиология ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай бўлишидан қатъий назар, уларнинг ходимларига шахсий автомобилларда ҳаракатланишлари учун рухсатнома олиш мажбурияти бекор қилинди.
Бундан олдин тиббиёт ходимлари ижтимоий тармоқларда ўзларининг иш жойларига бориш учун бир неча километр масофани пиёда босиб ўтишга тўғри келгани борасида шикоят қилишганди. Энди улар ўзларининг автотранспортларидан фақат иш жойига бориш ва уйларига қайтиш учун фойдалана оладилар. Шу билан бирга, улар ўзлари билан иш жойини тасдиқловчи ҳужжат меҳнат дафтарчасидан нусха олиб юришлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шахсий транспортда ҳаракатланишни чекловчи қоидаларда ҳаракатланиш учун рухсат олиш кўзда тутилмаган ҳамда Адлия вазирлигидан ҳаракатланишга махсус рухсатнома олган транспортни ўз мақсадларида фойдаланишга тақиқ қўйилган.
Ички ишлар вазирлиги котибиятининг раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов брифингда сўзга чиқа туриб, мамлакатда киритилган карантин тартибидан келиб чиққан ҳолда 30 мартдан бошлаб йўналишдаги таксиларда йўловчи ташиш тақиқлангани тўғрисида аниқлик киритди, дея хабар беради ЎзА. “Агар лицензиянгиз бўлса, сиз фақат юк ташишингиз ёки курьерлик хизматларини бажаришингиз мумкин. Агар йўловчи ташиганингиз ҳолати аниқланса, сиз Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси иккинчи бандига мувофиқ жавобгарликка тортиласиз”, — дея билдирди Ғиёсов.
Ушбу тақиқ эълон қилиниши билан одамлар орасида ваҳима бошланиб кетди, сабзавотлар етказиб берииш тўхташи тўғрисидаги миш-мишлар эса бозорларда ҳамда рухсат автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берувчи стикерлар бериладиган давлат хизматлари марказларида узундан-узун навбатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.
Супермаркетлар, озиқ-овқат бозорлари ҳамда маҳалла ичидаги дўконлар ўз ишини давом эттирмоқда, бироқ Корзинка.Uz ҳаридорлар орасидаги ижтимоий масофага риоя қила олишлари учун тармоқ дўконларига киришни чеклаб қўйди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бугунга келиб 150 кишига етди, бутун республика бўйича 12 минг карантин тартибининг бузилишлари қайд этилди.