Ўзбекистонда 9 май (Хотира ва қадрлаш куни) муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 миллион сўм ($1047) миқдорида бир маротабали пул мукофоти белгиланди. “Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларини тақдирлаш тўғрисида”ги тегишли фармон республика президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўм миқдорида бир маротабали пул мукофоти белгиланди. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Пул мукофоти пенсионерларга “тантанали вазиятда” топширилади, бу маросимларни ҳокимиятлар, Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаш вазирлиги, ИИВ ва Давлат хавфсизлиги хизматига Молия вазирлиги, Марказий банк ва Вазирлар кенгаши билан биргаликда ўтказиш топширилган.
Ўзбекистон президенти 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантиришни назарда тутган фармонга имзо чекди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Тошкентнинг Олмазор туманида Буюк ғалабанинг 75 йиллиги шарафига Ғалаба Боғи бунёд этиляпти. Бу боғ “халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасоратини йиллар, асрлар оша жонлантириши билан бир қаторда, ҳар биримизни, авлодларимизни, бутун инсониятни тинчлик кунларининг қадрига етишга ундаб туриши” керак. Боғда метал китоб кўринишидаги ёдгорлик монументи ўрнатилади, унинг саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан урушдан қайтган ватандошларимиз номи битилади
Тарихий маълумотларга кўра Иккинчи жаҳон уруши даврида 1,5 миллион нафар ўзбекистонлик фронтга жўнатилган. Агар уруш бошланганда Ўзбекистоннинг аҳолиси 6,5 миллион бўлганини ҳисобга олсак, ҳар тўрт кишидан бир киши, жанг майдонларига кетган. Улардан 600 мингга яқин киши урушда ҳалок бўлган. Республикда 15 дивизия ва бригадалар тузиб, фронтларга жўнатилган. Уруш йилларида 120 минг киши орден ва медаллар билан тақдирланган, 338 киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазавор бўлган, 53 киши эса Шуҳрат орденларининг тўлиқ кавалерлари бўлишган.
Ўтган йили Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш бўйича асосий тадбирлар президент Шавкат Мирзиёеву иштирокида Тошкент ботаника боғида бўлиб ўтган. У ерда Улуғ Ватан уруши мавзусида композициялар, поездлар ва ҳарбий техникалар ўрнатилган ҳамда ўзбекистонлик генерал Собир Раҳимов қўмондонлиги остидаги дивизиянинг жасоратларига бағишланган саҳналаштириш томоша ташкил этилган. Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида эса мушакбозлик уюштирилган.