Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг кўпгина шаҳарларида ҳокимият ва ишбилармонлар ҳайрия тадбирларини ўтказгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Жумладан, Stv.uz нинг хабар беришича, Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги ишбилармон 50 тонна ун ва нон маҳсулотлари ва 15 минг боғ исириқни одамларга бепул тарқатган.
Бундай тадбир 21 март куни Навруз байрами доирасида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ҳам ўтказилган. Шаҳар бозорининг марказий кириш жойида хоҳлаган одамга битта пакетда озиқ-овқат маҳсулотлари ва исириқ тарқатилган. Пскент шаҳри бозорида эса одамларга бепул совун ва сариқсоқпиёз улашилган.
Bugunuz Тelegram-каналининг маълумотларига кўра, акция маҳаллий солиқ хизмати томонидан уюштирилган. Чунки, мамлакатда карантин жорий этилгандан сўнг айнан совун ва саримсоқпиёз дефицит товарга айланган.
Фарғона вилоятидаги ишиблармонлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ҳайрия тадбири доирасида одамларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб ва антисептиклар тарқатганлар. 200 дан ортиқ кам таъминланган оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган. Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарларида тиббий ниқоб бепул тарқатилмоқда. Бу каби акциялар Термиз, Навоий, Шаҳрисабз шаҳарларида ҳам ўтказилган. Республикада 23 мартдан бошлаб жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш мажбурий ҳисобланади. 25 мартдан бу тартибга риоя қилмаган фуқарога бир базавий миқдорда (223 минг сўм / $23,4га яқин) жарима солинади. Тартиб иккинчи бор бузилса, у ҳолда тартиббузардан уч баробар базавий миқдорда (669 минг сўм / $70,2) жарима ундирилади.