Карантиндан қочган аёл Тошкент вилоятига инфекция олиб келган

збекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурий бўлди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги сайти фотосурати

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 23-март соат 00:45 қадар 45 нафар одамни ташкил этди, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-канали. Уларнинг орасида бир аёл карантиндан қочиб Тошкент вилоятининг Қибрай туманига келган, деб ёзади «Газета.Uz» Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотига таянган ҳолда. 56 ёшга кирган М.Т. (Франциядан COVID вирусини олиб келган), 22-март куни Вирусология институтида коронавирус анализи учун қон топширади. Ташхис натижаларини кутмасдан, қўйилган талабларга бўйсунмаган аёл Қибрай туманига боради ва яқинлари билан мулоқотда бўлади.

Анализида коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланганидан сўнг аёл тиббий муассасага ётқизилади. Тартибни бузган аёлга нисбатан 54-модда («Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик») бўйича маъмурий иш қўзғатилади.

У билан мулоқотда бўлган барча одамлар Чирчиқ шаҳар инфекциялар касалхонасига карантинга жойлаштирилади, аёл турган Роҳатбахш кўчаси дезинфекция қилинади.

Бош прокуратура Telegram-каналида 22-март куни санитарияга оид қонунчиликни бузганликда айбланиб ушланган учта шахс хақида хабар берилган.

19-март куни 66 ёшли фуқаро Самарқанд вилоятидаги «Дўстлик» оромгоҳига карантинга ётқизилади. Бироқ, у мустақил равишда зонани тарк этиб, Тошкент вилоятининг Паркент туманига боради.

30 ёшли Қорақалпоғистон Республикаси фуқароси Нукусдаги санаторияга карантинга жойлаштирилади. У 19-март куни карантиндан қочади ва Бухоро вилояти Шофиркон туманида қўлга олинади.

Шунингдек, Россия орқали Жанубий Корея мамлакатидан Самарқандга қайтиб келган 30 ёшли фуқаро ҳам вилоят инфекциялар касалхонасига жойлаштирилади. У ҳам талабга риоя қилмай касалхонани тарк этади, Сурхондарёнинг Денов туманида қўлга олинади.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши кураш доирасида ўз чегарасини ёпди, олий ўқув юртлари, мактаблардаги ўқиш, оммавий тадбирлар бекор қилинди. Республиканинг бошқа давлатлар билан авиа, авто, темир йўл алоқалари вақтинча тўхтатилди. Масжидларда жума намозлари бекор қилинди.

Тошкентда жамоат транстпортлари ҳаракати тўхтатилди, одамларнинг жамоат жойларида ниқоб тақиб юриши мажбурий қилинди. Ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган фуқаролар жаримага тортиладилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ