Новосибирскда ушланиб қолган ўзбекистонликлар «консул оши»дан тотидилар

Толмачевода ушланиб қолган ўзбекистонликлар. Юсуп Қобулжоновнинг Facebookдаги видеотасвиридан лавҳа

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги Толмачево аэропортида ушланиб қолган юздан ортиқ ўзбекистонликлар учун иссиқ овқат уюштирди. Бу ҳақда Sib.fm хабар беради.

«Кечаси одамларни ош билан меҳмон қилдик, энди нонушта етказиб берамиз. Қайноқ сувнинг йўқлиги ягона муаммо бўлиб турибди», – дейди Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Юсуп Қобулжонов. Унинг сўзларига кўра, S7 авиакомпанияси ўзбекистонлик йўловчиларини озиқ-овқат билан таъминламаган.

«Парадоксал ҳолат вужудга келган: кеча [18 март] соат 12:00 да S7 компанияси рейсга регистрацияни бошлаган, багажларни қабул қилган, одамларга билет тарқатиб, ҳатто уларни стерил зонага ўтказган. Лекин учишга бир соат қолганида бирдан самолёт учмаслигини эълон қилган», – дея вазиятга ойдинлик киритади Бош консул.

У «душанба куни Россия томони Ўзбекистон Республикаси ўз чегарасини ёпаётганидан расман огоҳлантирилгани»ни айтади, шунингдек, Россия ҳам чет элликлар учун ўз чегарасини ёпган. Чегара ёпиқ ҳолатда қандай қилиб чоршанба куни одамларни регистрациядан ўтказиш мумкин?» – дея ҳайрон бўлади Қобулжонов. Бундан аввал компания 16 мартдан 30 апрелга қадар Ўзбекистоннинг барча шаҳарларига парвозларини бекор қилишини эълон қилганди.

Бош консулнинг сўзларига кўра, аэропортни қўриқлаш хизмати билан олиб борилган музокарадан сўнг ўзбекистонликлар стерил зонадан кутиш залига олиб чиқилган (транспорт прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, айрим одамлар меҳмонхонага жойлаштирилган).

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳукумати қошида тузилган коронавирусга қарши кураш тезкор штаби Толмачевода қолиб кетган ўзбекистонликларни ватанга етказиб келиш масаласини ҳал этмоқда. Одамларнинг рўйхати тузилганидан сўнг, улар чартер рейслари билан Ўзбекистонга учиб келадилар.

Бекор қилинган Новосибирск-Тошкент рейси йўловчиларидан транспорт прокуратурасига ҳозирча шикоятлар келиб тушмаган, шунинг учун аэропорт ёки авиакомпанияга нисбатан текширувлар олиб боришга асос йўқ.

Толмачевода ушланиб қолган йўловчилар Москвадан Тошкентга Новосибирскдаги транзит орқали учган эдилар. Улар 18-март куни ватанга учиши керак эди, лекин рейс бекор қилинган.

S7 компанияси рейснинг бекор қилинишини Ўзбекистон чегарасини ёпгани билан изоҳлайди. Ўзбекистонликлар Москвадаги элчихона билан боғланолмаганлар, айрим йўловчилар Москвага қайтиб учиб кетишга мажбур бўлганлар. Кейинчалик аэропортга Бош консул Ясуп Қобулжонов келиб, ўзбекистонлик йўловчилар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли самолёт орқали ватанга қайтишларини ваъда қилган.

COVID-19 эпидемияси туфайли Ўзбекистон ўзининг чегарасини ёпган, бошқа мамлакатлар билан авиа, авто, темир йўл алоқалари бекор қилинган, республикада Наврўз байрами ва бошқа тадбирлар бекор қилинган, вақтинча масжидларда жума номози ўқилмайдиган бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусдан ҳалок бўлган одамлар сони 9 мингтага етиб қолган. 19 мартга келиб дунё бўйича 176 мамлакатда 219 345 та одамнинг коронавирус билан касаллангани аниқланган. Ўзбекистонда мазкур вирус билан касалланганлар сони 23 нафарга етди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади

  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Орадан 35 йил ўтган бўлсада, бино аввалгидек архитектура иштиёқмандларини ўзига жалб қилиб келмоқда