Коронавирусга чалинган ўзбекистонликларнинг сони олти нафарга етди

Аa.com.tr сайти фотоси

Коронавирусга чалинган ўзбекистонликларнинг сони олти кишина етди. Маълумки, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинганди. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган. Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Париж рейсининг 23 нафар йўловчиси, унинг экипаж аъзолари, чегара қўшинлари, божхона ходимлари, 1 1 март куни ишлаган аэропорт ходимлари карантинга олинган. Мижоз яшаган кўпқаватли уй дезинфекция қилинган ва у ердагилар тиббий назорат остига олинган.

Коронавирусга чалинган тўртинчи одам 15 март куни Истанбулдан Тошкентга учиб келган фуқаро бўлди. Бу инсон билан мулоқотда бўлганлар аниқланиб, улар ҳам тиббий назорат остига олинган.

Ўзбекистонда коронавирус аниқланганидан сўнг, республика ҳукумати Наврўз байрами ва бошқа анжуман, тадбирларни (тўйлардан ташқари) бекор қилди. Олий ўқув юртлари, мактаблар, болалар боғчалари ёпилган, бошқа мамлакатлар билан ҳаво, темир йўл, автомобиль аълоқалари тўхтатилди.

Ҳозирги кунда дунёда 170 минг COVID-19 билан касалланган одамлар борлиги аниқланган, улардан 6500 киши одамдан кўз юмган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ