Туркман чегарачилар ўзбек ҳарбийларининг машғулотини ҳужум деб нотўғри тушунганлар. Бу ҳақда 11 март куни «Хроника Туркменистана» («Туркманистон хроникаси»)нашри хабар беради.
Нашр манбасига кўра, воқеа февраль ойининг охирида юз берган. Ўзбек ҳарбийлари Украинанинг Николаева шаҳрида ишлаб чиқарилган «Жайхун» ва «Сайхун» деб номланган иккита дарё бронекатерини қабул қилиб оладилар. Катерларни Туркманистоннинг Афғонистон чегарасига яқин жойда синовдан ўтказишга қарор қилинади.
Туркман чегарачилари бундан огоҳлантирилмаганларини айтади. Ўзбекларнинг ҳарбий машғулот ўтказиши тўғрисидаги маълумот Ашхабоддаги ҳарбий қўмондонликка етказилган бўлиши мумкин, лекин у воқеа жойига етиб келмаган кўринади.
Шу сабаб туркман чегарачилари Келиф қишлоғи яқинида иккита катерда «рақибга» қарши йўл оладилар.
Ҳар бир катерда тўққизтадан туркман аскари Калашников автомати билан қуролланган бўлган. «Чегара яқинида бирдай пайдо бўлган ҳарбий катерларга нисбатан қўлга кирган бор нарса билан ҳаракат қилишга тўғри келди»», — дейди ҳарбийлардан бири.
Лекин воқеа ривожи отишмагача бормаган, ўртада олиб борилган музокаралар вазиятга ойдинлик киритган.