Тошкентликлар экологик флэшмоб ўтказишни бошлаб юбордилар

Facebookдаги «Уят.уз» гуруҳи саҳифаси фотосурати

Ижтимоий тармоқларда дарахтларнинг кесилишига қарши «Ташкент хочет дышать» («Тошкент нафас олишни хоҳлайди») мавзусида флэшмоб бошланди. Унинг доирасида тошкентликлар қуйидаги хэштег билан селфи жойлаштирмоқдалар #Ташкентхочетдышать.

Акцияда «Уят.уз», «Потребитель.уз», «Ташкент-Снос», «ТЧСЖ и как с ним жить? (Узбекистан)» каби танилган интернет жамоалари иштирок этмоқда. Ушбу ресурс администраторлари тармоқ фойдаланувчиларидан флэшмобга қўшилишни таклиф этади.

Пойтахтликлар ўз суратларини жойлаштириш билан бир қаторда одамларни дарахтлар кесилишига қарши курашга чақирадилар. Шунингдек, улар пойтахтнинг айрим туманларида ҳамон яшил ҳудудларнинг вайрон этилаётганини ёзмоқдалар. Масалан, Нукус ва Ойбек кўчасида истиқомат қилувчилар ваъда қилинган ҳиёбон ўрнига 22-қаватли бетон уйлар қурилиши режалаштирилаётганидан ўз хавотирларини ёзадилар.

«Наҳотки, аҳоли яшайдиган мавзе/уйлардаги одамлар тўғрисида бироз ўйлашмаса, шундоқ ҳам авжига чиққан қурилишлар сабаб яшил ҳиёбонлар учун жой қолмаяпти! Қачонлардир «дарахтларга бурканган Тошкент» халқини бироз ўйлаган ҳолда яшил зоналар барпо этишга сармоялар йўналтиринг!!!» –деб ёзади Facebookдаги «Уят.уз» гуруҳи қатнашчиси.

Ўтган йили кўпчилик одамларнинг норозилиги сабаб, Ўзбекистонда давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматли дарахт ва буталарннинг кесилишига қарши мораторий эълон қилинганди.

Шунга қарамасдан, дарахтларни кесиш ҳолати тез-тез учраяпти. Тошкентнинг Яккасарой туманида юзга яқин дарахтларнинг кесиб ташлангани анча шов-шувларга сабаб бўлди. Кейинчалик дарахтларни ноқонуний кесган ташкилотга 1,89 млрд сўм (деярли $200 минг) миқдорида жарима солинди. Бундан ташқари, туман ҳокимиятининг масъул раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди, маҳалла профилактика инспектори ишдан бўшатилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ