Саудия Арабистони ҳукумати умра сафарига отланган зиёратчиларни вақтинча киритмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Aljazeera хабар беради.Бундай қарор Яқин Шарқ ва бошқа мамлакатларда COVID-19 коронавируси тарқалаётгани сабаб қабул қилинган.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг инфекция тарқалишига қарши курашни қўллаб-қувватлашини изҳор қилган, ҳамда ўз фуқароларини вирус қайд этилган мамлакатларда эҳтиёт бўлишга чорлаган.
Шунингдек, Саудия Арабистони вирус тарқалган давлатлардан сайёҳларни қабул қилмасликка қарор қилган, деб хабар беради РИА Новости.
Саудия Арабистони ҳар йили Ҳаж ва Умра сафарларига отланган миллионлаб зиёратчиларни қабул қилади.
Бу йили Россиядан 25 минг одам Ҳаж сафарига бориши кутилмоқда. Хабарларга кўра, тайёргарлик режага кўра кетмоқда, коронавирус билан боғлиқ ҳолат режаларни бузмаслиги мумкин.
Кейинги кунларда COVID-19 коронавируси қайд этилган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. Уларнинг орасида Яқин Шарқ ва Европанинг айрим давлатлари бор. Жумладан, Эронда инфекция тарқалгани маълум бўлди.
Пневмония касаллигини келтириб чиқарувчи фанга номаълум вирус инфекцияси Хитойнинг марказий ҳудудларидан тарқала бошлади. Сўнгги маълумотларга кўра, касалланганлар сони 82 кишидан ортган, 2800 нафар одамнинг ўлгани қайд этилган. Касаллик Европа, Осиё, Шимолий Америка, Африка мамлакатлари ва Австралияда тарқалган.
Лотин Америкаси (Бразилия)да ҳам коронавирус билан касалланган одамлар аниқланди. Касаллик ўрта ёқи оғир ҳолатда кечиши мумкин. Хитой ҳукуматининг маълумотларига кўра, енгил касаллик турини даъволашга бир ҳафта, оғир турдагиси учун икки ҳафта ва ундан ортиқ вақт талаб этилади. Гонконглик олимлар вирусга қарши вакцина ишлаб чиқарганини маълум қилдилар, лекин у керакли синовлардан ўтиши керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз навбатида вирусга қарши вакцина ишлаб чиқишга камида бир ярим йил вақт кетиши мумкинлигини таъкидлайди.