Сирдарёда ёнғин оқибатида олти киши ўз уйида ёниб кетган

Nuz.uz сайти фотосурати

Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги Сардоба шаҳарчасида содир бўлган уй ёнғинида олти киши ҳалок бўлган, уларнинг уч нафари вояга етмаган шахс ҳисобланади . Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради. Ёнғинда ойила бошлиғи

Б.З. (1972 йилда туғилган), унинг турмуш ўртоғи Н.Х. (1976), қизлари — О.Ш. (1996), О.Д. (2006), ўғли О.А. (2010) ва набираси Н.Н. (2018) ёниб кетган.

Ёнғин 17 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 2:40 да содир бўлган. Орадан бир соат ўтиб ёнғин буткул ўчирилган. Аниқланишича, ёнғир уйнинг кириш йўлаги ва 40 квадрат метрдан иборат ётоқхонани қамраб олган. ФВВ, ИИВ ва прокуратура ёнғин сабабларини ўрганмоқда.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълумотларига кўра, 2019 йил январь ойидан августга қадар республикада 7439 марта ёнғин содир бўлган, унда 208 нафар одам жабрланган, улардан 76 таси вафот этган. Ёнғин кўпроқ очиқ ҳолатдаги оловдан эҳтиёткорона фойдаланмаслик (37,9%), электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш (30,4%), носоз иситиш печларидан фойдаланиш (12,2%), болалар шўхлиги (9,4%) ва транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди