Ўзбекистондан четга кўчиб кетаётганларнинг сони камайган

Pixabay.com сайти фотосурати

2019 йили Ўзбекистондан хориж мамлакатларига доимий яшаш учун 13 246 нафар одам кетган. Бу миқдор аввалги йилга нисбатан учдан бир қисмга кам бўлган (30,3%), зеро 2018 йили четга кўчиб кетганларнинг сони— 19 006 одамни ташкил этганди. Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида мана шундай маълумотлар келтирилган.

Эмигрантларнинг кўпчилиги Қозоғистонга (57,5%) кўчиб кетган. Қолганлари Россияга (37,7%), АҚШга (0,8%) йўл олишган. 2018 йили эмиграция бўйича Россия биринчи (47,2%), Қозоғистон иккинчи(47,1%), АҚШ учинчи (1,2%) ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келаётганларнинг сони ҳам аввалги йилга нисбатан камайган. 2019 йили иммигрантларнинг сони 2527 одамни ташкил этган, ваҳоланки бу миқдор 2018 йили 2849 одам эди. Одатда Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан одамлар доимий яшаш учун Ўзбекистонга кўчиб келадилар.

Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида демографияга доир бошқа маълумотлар ҳам берилган. Демак, 2019 йили Ўзбекистонда одамлар сони 650,3 мингтага (2%) кўпайган ва 33,9 млн одамни ташкил этган. Улардан 17,1 млн (50,5%) одам шаҳарда, 16,8 миллиони (49,5%) қишлоқда истиқомат қилади. Шаҳар ва қишлоқда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўзаро нисбийлиги бир йилда ўзгармаган.

2019 йили ФҲДЁ республикада 310,9 мингта никоҳни қайд этган ва бу аввалги йилга нисбатан (311,4 минг) кам бўлган. Ўтган йили Ўзбекистон фуқароларининг 31,4 мингтаси ажрашган, 2018 йили бу кўрсатгич — 32,3 мингдан иборат эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ