Андижонлик эркак уйининг мусодара қилиниши сабаб ўзини ёқиб юборган

Gazeta.uz сайти фотосурати

Андижон вилояти, Андижон туманида истиқомат қиладиган Хушнуд Ғоибназаров уйини мусодара қилишга келган Мажбурий ижро бюроси ходимлари олдида ўзини ëқиб юборди, деб хабар беради «Озодлик» радиоси.

Воқеа 21 январь куни туманнинг «Бешбўйноқ» маҳалласида юз берган.

-Бақир-чақир бўлди. Шу пайт қўлидаги бензинни ўзини устидан қуйдида¸ гугурт чақди. 6 минут ёниб турди. Аланга бир ярим метр баландликкача кўтарилди. Мажбурий ижро ходимлари машинасига чиқиб, ойнасини беркитиб олди. Ҳамма кетди. Кейин қўшнилар чиқиб ўтни ўчирдик. Машинада туман касалхонасига олиб бордик. 50 фоиз танаси куйибди. Аҳволи ўта оғир. Чунки қизил ўнгач ва юрак атрофи ёниб кетган, — дейди бунга гувоҳ бўлган қўшнилардан бири.

Жабрланганнинг опаси Гулбаҳор Омонованинг сўзларига кўра, МИБ ходимлари 2013 йил уй гаровга қўйилгани боис, Хушнуддан уйни бўшатишни талаб қиладилар. Укаси «жумагача кутинглар, совуқда қаерга борамиз, озгина вақт беринглар», дейди. МИБ ходимлари акс ҳолда «даъвогарлар уйни ёқиб юбориши мумкин» деганда, йигит ўзини ёқиб юборади.

Бюро ходимлари журналистларга эркакнинг ўзини ёқиб юборгани воқеасини тасдиқлаганлар.

-Буни ўрганаяпмиз. Обдон ўрганиб чиқилганидан сўнг матбуотга изоҳ берилади, — деган улар.

Ғойибназаров ўзини ёқиб юборган кун самарқандлик Дилором Розиқова уйни бўшатиб қўйиш талаби билан келган МИБ ходимларини ёқиб юбормоқчи бўлган. Аёл икки йилдан бери маҳаллий ҳокимият ва қурилиш ташкилоти билан судлашиб келган. Розиқова ҳибсга олиниб, унга нисбатан «ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатиш» айби билан жиноий иш қўзғатилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ