2019 йили ярим миллион чет эллик Россия фуқаролигини олган

Ufms-gov.ru сайти фотосурати

2019 йили 498 минг чет эллик Россия фуқаролигини олган. Бу қўсатгич аввалги йилга нисбатан 84 фоизга кўпдир, зеро 2018 йили 269 минг чет эл фуқаросига РФ паспорти берилганди. РФ ИИВ Миграция бош бошқармасининг маълумотларига кўра, Россия фуқаролигини олган одамларнинг кўпчилигини Украина ( 300 минг) фуқаролари ташкил этган.

Кейинги ўринда Қозоғистон фуқаролари туради ва уларнинг сони — 50,5 мингдан иборат. Шунингдек, Россия паспортини 44,7 минг тожикистонликлар, 194 минг ўзбекистонликлар, 9,3 минг қирғизистонликлар ва 1,4 минг туркманистонликлар қўлга киритганлар. Россияда Вақтинча яшашга рухсатнома (РВП) 234,7 минг чет эл фуқаросига берилган (бу кўрсатгич 2018 йили — 268,2 минг бўлган), Яшашга рухсатномани (ВНЖ) — 182 минг (2018 йили — 191,4 минг эди) одамга берилган. 2019 йил 1 январдан Яшашга рухсатнома муҳлатсиз бериладиган бўлди.

Ўтган йили 13,8 млн чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар миграция ўчётига қўйилган, улардан 5,5 миллиони Россия келишдан мақсадини «ишлаш» деб кўрсатган. Меҳнат қилишга рухсат берувчи патент ҳужжати — 1,77 млн чет элликка берилган (2018 йили— 1,67 млн).

2020 йили Россиянинг кўпгина ўлкаларида патент тўлови ошди. Жумладан, Москва шаҳрида ойлик патент тўлови 5000 рублдан 5350 рублгача, Москва вилоятида — 4750 рублдан 5100 рублгача кўпайган. Маҳаллий ҳокимият патент нархини кўтариш орқали мигрантлар сонини бошқармоқчи бўлади. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, патент тўловининг ортиб бориши мигрантлар учун психологик тўсиқ бўлиши ва кўплаб чет эл фуқароларининг «пана»га ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ