Ўзбекистонда буйрак ёки жигар қисми билан тирик донор бўлиши мумкин бўлган бемор қариндошларининг рўйхати кенгайтирилди. Бу борада Ўзбекистон ҳукумати қарор қабул қилди.
26 декабрдан бемор кимсанинг ота-онаси, жиянлари, чеваралари, бир қорин нари тоғаваччалари, амакиваччалари донорлик қилиши мумкин. Авваллари қонун бўйича беморнинг биринчи даражали қариндошлари – ота-онаси, туғишган ака-укаси, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, болалари, бобоси, момоси, невараларига рухсат берилганди.
Донорлик қилиши мумкин бўлган қариндошлар рўйхатини кенгайтирар экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «айрим ҳолатларда трансплантация учун яқин бўлмаган қариндошларнинг органлари тўғри келиши»ни таъкидлайди.
Реципиент (орган, тўқима ёки ҳужайра трансплантация қилинаетган одам) ва унинг донорига кўрсатиладиган тиббий ёрдам давлат ҳисобидан амалга оширилади. Вояга етмаган, лаёқатсиз деб топилган, озодликдан маҳрум этилган, гиёҳвандлик, алкоголизм, токсикомания билан касалланган одамлар, шунингдек, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ва ҳомиладор аёлларнинг буйрак ёки жигар қисми трансплантация учун олиниши тақиқланади.
Шунингдек, мазкур ҳукумат қарорида трансплантация ўтказувчи тиббий муассасалар рўйхати кенгайтирилган. республика Тиббий нефрология маркази, Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги кўптармоқли тиббиёт марказларида мана шундай тиббий муолажалар ўтказилиши мумкин.