Сайлов округларида такрорий овоз бериш 5 январь куни бўлиб ўтади

ЎзА сайти фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар беради.

25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда

парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва 125 сайлов округларида  сайланган депутатлар рўйхатга олинди.

Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан– 42 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан–34 нафар,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 20 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан -11 нафар депутат рўйхатга олинган.

Бундан аввал 128 та сайлов участкаларида ғолиблар аниқлангани маълум бўлганди, МСК тақдим этилган барча протоколлар таҳлил этилганда, айрим сайлов округлари бўйича овозларни ҳисоблаш жараёнида округ сайлов комиссиялари томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Сайлов кодексининг 96 моддасига биноан, сайловда овозларнинг ярмидан кўпини қўлга киритолган номзод ғолиб ҳисобланади. Такрорий овоз беришда ҳар бир округдан кўп овоз олган иккитадан номзод иштирок этади. Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Шуниси қизиқки, биринчи тур сайловда «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ютиб чиқмади. ХДП етакчиси Улуғбек Иноятовнинг фикрига кўра, Алишер Келдиевичнинг сайловда ютиб чиқмаганига «унинг популист экани» сабаб бўлган. Сайлов кампанияси даврида ҳам ушбу партия популизм билан банд бўлган. Бунга жавобан Қодиров «популизм — халқ учун хизмат қилишдир», —деган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • ШҲТ-2016 саммити олдидан реконструкция қилинган Тошкент маҳалласини “Москва кўп қаватли турар-жойлари” учун бузишади

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди