Душанбе шаҳрининг ғарбий туманлари аҳолиси икки кундан бери ичимлик сувидан маҳрум бўлган. Бу ҳақида «Азия-Плюс» хабар беради. Шаҳар ҳокимияти ушбу ҳолатни 16 декабрь куни Хофиз Шерозий ва Карамова кўчалари туташган жойда юз берган катта авария билан изоҳлайди. Пойтахт мулозимлари авария оқибатини бартараф қилиш учун «Душанбесувканали» ташкилотининг бутун ресурслари сафарбар этилганини таъкидлаб, носозлик 17 декабрь куни тугатилишини маълум қилган. Бироқ, авария жойида «янги муаммолар» юзага балқиб қичади. Оқибатда хонадонларни сув билан таъминлаш ишлари яна тўхтатилди.
Пойтахт ҳокимияти хабарига кўра, махсус комиссия сув таъминоти тизимларидаги аварияга олиб келган сабабларни ўрганиш мақсадида иш бошлаган. “Агарда рўй берган аварияга шаҳарнинг тегишли идоралари масъулиятсизлиги сабаб бўлган бўлса, у ҳолда раҳбариятга нисабатан қатъий чоралар кўрилади – шу жумладан, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача”, — дея таъкидлади шаҳар маъмурияти.
Жаҳон банкининг 2017 йилдаги тадқиқотига қўра, Душанбедаги хонадонларнинг 98 фоизи яхшиланган сув манбаларига уланган, бироқ улардан 61 фоиз аҳолигина чекланмаган сув таъминотига эга. Ичимлик суви таъминотидаги узилишлар кўпроқ инфратузилманинг ночор ҳолатидан юзага келмоқда.