АҚШ Давлат департаменти 70 фоиз ўзбекистонликларга виза беришдан бош тортган

Usembassy.gov сайти фотосурати

АҚШ Давлат департаменти 2019 йили 68,06% ўзбекистонликларга виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда ташкилотнинг сайёҳлик ва иш юзасидан бериладиган В тоифали визалар беришни бекор қилиш ҳисобитида маълумотлар келтирилган.

Ўзбекистонга оид кўрсатгичлар Марказий Осиё давлатлари ичида энг юқори саналади. Бу йили ўзбекистонликларга виза беришни бекор қилиш ўтган йилга нисбатан 6 фоизга ортган. Иккинчи ўринни Қирғизистон эгаллаган ва унга нисбатан 67,75% ҳолатда визалар бериш бекор қилинган (2018 йили бу кўрсатгич 58,9% ни ташкил этганди). Тожикистон 60,97% (53,39%), Туркманистон — 56,26% (52,93%) ҳолатда визалардан маҳрум бўлган. Визалар берилишининг бекор қилинишида Қозоғистоннинг кўрсатгичи энг кам ҳисобланади — 42,58% (39,38%).

Фақат еттида давлатнинг визадан маҳрум бўлиш кўрсатгичлари Ўзбекистонникидан юқори бўлган. Бу — Яман (78%), Сомали (81%), Эрон (87%), Ливия (89%), КХДР (100%), Микронезия федератив штатлари (100%) ва Палау (100%) давлатидир.

Дунё мамлакатлари ичида АҚШ визаларини олишда энг кам тўсиқлиққа учраганлар — Папуа-Янги Гвинея (1,74%), Сулаймон ороллари (2,2%), Польша (2,76%) ва Кипр (2,78%) давлати фуқароларидир. Лихтенштейн фуқароларининг виза борасидаги сўрови тўлиқ қондирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида

  • Эрон ҳокимияти кескин пасайиб кетган туғилишни кўпайтириш тараддудига тушиб қолган

  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида