Қандай қилиб истеъдодли ва истиқболли спортчининг халқаро карьерасига путур етказиш мумкин? Жавоби оддий – унинг чет элга чиқишини тақиқлаш кифоя. Айнан шундай ҳолат Туркманистон терма жамоаси, ҳозирда «Аркадаг» футбол клубининг дарвозабони Раҳат Жапаров ҳаётида юз берди.
2023 йил 20 январда туркманларнинг YouTubeдаги SalamNews каналида Туркманистон терма жамоаси голкипери, Тожикистон (2021) ва Қирғизистон (2022) чемпионатларида энг яхши дарвозабон саналган Раҳат Жапаров билан катта интерью берилди. Икки кун ўтгач, 22 январь куни Раҳат 27 ёшга тўлди. У кўтаринки кайфиятда эди ва журналистнинг энг «қитмир» саволларига ҳам жавоб берди. Масалан, олаётган маоши ҳақида. Жапаров ўзининг футболдаги йўли, онаси, Тожтикистон ва Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек, пандемия туфайли Қирғизистонда омади юришмагани, аммо икки йил ўтиб у ерга қайтгани, «Абдиш-Ата» билан Кубокни кўлга киритгани, мамлакат чемпионатида ғолиб бўлганини сўзлаб берди.
Муваффақиятга қарамай, Раҳат Қирғизистон клуби билан шартномани янгилашдан бош тортди. Турли чемпионатларга уч ярим йиллик саёҳатдан сўнг у ўз ватанига қайтиб келиб, кейинги фаолияти утида ўйлай бошлади. Унга Беларусь, Арманистон ва ҳатто Австралиядан жуда яхши таклифлар келиб тушганди, бироқ у Грузияни танлади. Ўша йил январь ойида у янги клубга бориши керак эди.
Бироқ, кутилмаганда, чегарачилар унинг гўёки миграция қонунчилигини бузганини айтиб, мамлакатдан чиқаришмади.
Аниқ сабаб айтилмади.Эҳтимол Transfermarkt порталида кўрсатилганидек, бунга унинг Россия паспортига эга бўлгани ёки кимдир Раҳатнинг мамлакатни тарк этишини хоҳламагани сабаб бўлгандир?
Бўланок
Афсуски, Жапаров билан юз берган воқеа камдан-кам содир бўлади, деб бўлмайди. Мустақил ОАВ мунтазам равишда Туркманистонда аллақачон самолёт чипталарини сотиб олган фуқароларининг ҳеч қандай тушунтиришларсиз мамлакатдан чиқарилмагани ҳақида ёзиб боради. Миграция хизмати ходимлари ўз ҳаракатларини бирор қонун билан изоҳламайдилар, фақат биргина «бўланок» («бўлмайди», «мумкинмас» — тарж.изоҳи) сўзи билан чекланишади. Баъзи бир пайтлар, уларнинг ҳаракатларида бир тизимни илғаш мумкин: Кузатувчиларнинг фикрига кўра, улар ёши 35 дан паст аёллар ва аримияда хизмат қилмаган йигитларнинг четга чиқишига моънелик қилишади. Мустақил жамоат фаолларининг мамлакатга киришига тақиқлаш камдан-кам ҳолларда содир бўлади, чунки Туркманистонда бундай фаоллар деярли йўқ. Аммо нуфузли шахсларнинг илтимосига кўра, айрим одамлар «қора рўйхат»га киритилиши ҳам мумкин.
Туркманистон расмийлари вақти-вақти билан фуқароларнинг чет элга чиқишини кескинлаштириш масаласини кўтаришади, чунки мамлакатдан чиқиб кетишни истаётганлар сони ўсиб бормоқда. Шунингдек, туркман ҳукуматини хорижда фаолият юритаётган мухолифат ҳам ташвишлантиради. Лекин, миллий терма жамоанинг дарвозабони, «КопетДаг» ФК сафида армияда хизмат ўтаган, хақиқий ватанпарвар Раҳат Жапаровнинг мутлоқ чет элда қолиб кетишига ёки мухолифатга қўшилишига наҳот гумон қилиш мумкин?!
Лекин бўладиган иш бўлди. Ҳаёт давом этаверади. Жапаров Instagramдаги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) саҳифасида ёзганидек:
«Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» (Инширох сураси).
Қонундаги футбол
Деярли дарҳол, миграция қонуни бузилгани Жапаровнинг мамлакат ичида профессионал даражада ўйнашига тўсқинлик қилмаслиги маълум бўлди. 2023 йил бошида у ўша пайтда энг кучли «Ахал» жамоаси билан шартнома тузди, у ерда асосий дарвозабон бўлди. Терма жамоада дебют қилди. Бироқ, битта нюанс бор эди: Жапаров Туркманистонни тарк этолмаслиги сабабли, у клуб ва миллий жамоаларнинг меҳмондаги ўйинчилар дастурига киритилмайди. Шундай қилиб,Transfermarkt маълумотларига кўра, у «Ахал»нинг Чемпионлар Лигасидаги барча меҳмондаги ўйинларини, шунингдек, Туркманистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларини ўтказиб юборди.
Шунга қарамай, дарвозабон маҳоратли ўйинчи эканини кўрсатишда давом этди – ўтган йил кузида «Ахал»нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинларида фақат «Пахтакор»дан битта гол ўтказиб юборди. Саудияликларнинг «Ал-Фейха» клуби билан ўйини туркманларнинг қуруқ ғалабаси билан якунланди (1: 0). Бироқ, жамоа барча меҳмондаги ўйинларда ютқазди. Эҳтимол, Жапаров дарвозада бўлганида бундай бўлмасмиди?
Аркадаг рекордлари
2024 йил баҳорида Раҳат Жапаров Халқ Маслаҳати раҳбари, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳомийлигида тузилган «Аркадаг»га ўтди. Клубни чиндан ҳам шоҳона дея аташ мумкин: унда мамлакатнинг энг кучли футболчилари жамланган ва тез орада клуб дунёдаги расмий ўйинларда энг кўп ғалаба қозонган футбол жамоаси сифатида Гиннесснинг рекордлар китоби киради. Нима ҳам дейиш мумкин, қачонки шу номдаги янги Аркадаг шаҳри, «минтақадаги энг катта, ўзига хос энг гўзал шаҳар» шаҳар сифатида ушбу рўйхатга киришга даъвогарлик қилаётган бир пайтда.
Хаттоки халқаро майдонда ҳам «Аркадаг»га пешвоз чиқишмоқда. Гарчи клуб Туркманистон чемпионига айланган бўлсада, унинг ташкил этилганига икки йил ўтмасдан ОФК томонидан Осиё мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритолди. Бундан ташқари, «Аркадаг» ОФК иккинчи Чемпионлар лигасида мамлакат чемпиони сифатида эмас, балки Кубок ғолиби сифатида Чақирув лигасида иштирок этади. Турган гап, бундай ҳолат туркман жамоасининг Гиннеснинг рекордлар китобига кириши учун ғалабалар сонини кўпайтиришга имкон беради.
«Аркадаг»нинг улкан амбицияси ва Гурбангули Бердимуҳамедов «ҳомий»лигига қарамайдан, Жапаров ҳамон четга чиқолмайдиган ўйинчи бўлиб қолмоқда. Эҳтимол Бердимуҳамедов бу муаммо ҳақида билмас ҳам ва спорт расмийлари унга бу ҳақда гапиришга жазм қилиша олмаётгандир? Собиқ президентнинг ўзи футболга унчалик қизиқмаса керак. Бироқ, «Аркадаг»нинг халқаро миқёсда иштирок этиши унинг эътиборини жалб қилиши мумкин ва у хориждаги ўйинларга ташриф буюриб, жамоанинг тактикаси билан қизиқиши, ўйинчиларни кузатиши мумкин. Эҳтимол, замон зайли билан «Аркадаг»нинг меҳмондаги ўйинига Бердимуҳамедовни таклиф қилишлари мумкин ва у жамоанинг асосий дарвозабонини у ерда кўрмаслиги аниқ. Ана ўшанда тақиқ «вақтинча экани ва унинг муддати шу кунларда тугаши» аниқ бўлиб қолади. Аммо, бу «Аркадаг»нинг Гиннесс рекордлар китобига кирганидан сўнг содир бўлса, ажабмас.
-
03 Декабрь03.12Илғор технологиялар ва инсон иродаси бирлашгандаРоссия компанияси Тошкентда замонавий бионик протезларни тақдим этди
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
18 Ноябрь18.11ФотоТақвимга қарамасданТошкентда Янги йил арчаси ёқилди
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди