Эрига ишониб, товламачиликда айбланиб қамоққа тушган Қирғизистон фуқароси Нургул Азимованинг ҳикояси Марказий Осиё аёллари нақадар ҳимоясиз эканини яна бир карра исботлайди. HeForShe лойиҳаси етакчиси Азиз Бейшеналиев республика ҳукуматига очиқ хат ёзиб, бегона юртда қийналаётган қирғизистонлик аёлга ёрдам беришларини сўрайди. «Фарғона» ушбу мурожаатни тўлиқ эълон қилади.
Жаноб Президент Садир Жапаров!
Матбуот котиби жаноб Эрбол Султонбоев!
Вазирлар Маҳкамаси Раиси жаноб Оқилбек Жапаров!
Жогорку Кенеш Раиси жаноб Нурланбек Шакиев!
Мен Қирғизистон Республикаси фуқароси, Қирғизистон халқ артисти Болот Бейшеналиевнинг ўғли актёр Азиз Бейшеналиев сизларга мурожаат қилмоқдаман.
Менга Қирғизистон фуқароси Азимова Нургул номидан ёзилган аризани чоп этиш учун жўнатишди, ушбу ариза матнидан кўриниб турибдики, аёл бир йилдан бери сохта айбловлар билан Москва шаҳридаги СИЗО-6 да сақланмоқда.
Сизлардан, жаноблар, қонун ва адолат дараги бўлмаган аҳволга тушиб қолган уч фарзанднинг онаси ўз давлати томонидан зарур ҳимояни олиши учун барча чораларни кўришингизни илтимос қиламан. Она ўз фарзандларини боқиш учун пул топишга ҳаракат қилган ва даҳшатли адолатсизлик қурбонига айланган.
Шунингдек, Ички Ишлар Вазирлигига мурожаат қилиб, ушбу мурожаатда қайд этилган фуқаро Азимова Нургулнинг турмуш ўртоғи фаолиятига эътибор қаратишингизни сўрайман. Унинг фаолияти натижасида бир аёлнинг ҳаёти дўзахга айланган. Қандай қилиб бу одам узоқ вақтдан бери қилиб юрган ишини давом эттиряпти? Фаолиятини давом эттириш ва жазодан қутулиш учун унга ва унинг оиласига ҳужжатлар ва исм-шарифларини ўзгартиришга ким ёрдам беряпди? Қайси танишлари туфайли бу ишни коррупция йўли билан амалга оширяпти?
Шунингдек, мен Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасига мурожаатда айтилган Москвадаги элчихонанинг икки ходими ким бўлиши мумкинлиги ҳақидаги савол билан мурожаат қиламан. Зеро, улар сохта айбловлар билан аёл полицияга тушиб қолганида мамлакат фуқаросига ёрдам бериш ўрнига, унга қўшимча психологик босим ўтказишган, қўрқитишиб, шантаж қтилишган. Мурожаатда ёзилганидек, улардан қайси бири аёл эрининг унга нисбатан адолатсизлик ва шафқатсизлик қилганида ёрдам берган «яхши таниши» бўлган? Сиз аёлга ҳақиқий, самарали консуллик ва юридик ёрдам кўрсатасизми? Қандай қилиб ва қачон?
Мен Қирғизистоннинг Kyrgyz Azattyk Unalgysy, Radio Azattyq, Azattyk Media , Фергана.Ру / Fergana.Media, Kloop ахборот агентликларига, журналистлар ва фуқаролик фаоллари бўлмиш Тўроқул Дооров, Даниил Кислов, Аидай Иргебаева, Назгул Турдубековага мурожаат қиламан – дўстлар, бу даҳшатли воқеани кенг ёритиш керак, токи у номаълумлигича қолиб кетмасин.
Мен, шунингдек HeforShe Central Asia — HeforShe Kyrgyzstan Қирғизистон минтақавий ҳаракати вакилларига ва UN Women Central Asia UN Women (БМТ Аёллар ташкилотининг Марказий Осиё бўлими) аъзоларига мурожаат қиламан, улардан бири бўлиш шарафига муяссар бўлганман: Бу воқеа овоза бўлиши керак, зеро у нафақат даҳшатга йўғрилган, балки минтақада аёллар ҳуқуқлари бузилишининг одатий бир ҳолатига айланиб қолган. Қирғизистондаги аёллар энг ҳимоясиз инсонлар ҳисобланади.
Қуйида ҳеч қандай тузатишларсиз, олти саҳифали қўлда ёзилган матнни келтирилган.
Барча дўстларим ва обуначилардан максимал даражада репост қилишларини сўрайман! Нафақат Қирғизистон ва Россияда – балки халқаро миқёсда ҳам. Чунки чиришга ёрдам беришнинг энг яхши усули ахлатни гилам остига яшириш ва кулбадан ифлос чойшабни олиб чиқмасликдир.
Азиз Бейшеналиев.
Р.S. Бундан беш йил аввал Россиядаги қирғизистонлик муҳожир аёл тақдири ҳақидаги даҳшатли, фожиали «Айка» фильми бутун дунёни ларзага солган эди. Бундай аёллар кўп. Улар фильмларда эмас, улар ҳаётда мавжуд.
«Тақдимнома»
Менга нисбатан РФ Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармасининг Жануби-Шарқий маъмурий округи бўйича тергов бўлимида терговчи Магаледова Л. Ш. (матнда тушунарсиз, эҳтимол Магомедова — А. Б.) томонидан РФ Жиноят кодексининг 163 3-қисм («Товламачилик» — «Фарғона» изоҳи), 126-қисм 6-қисм («Одам ўғирлаш») моддаларида назарда тутилган жиноят асосида жиноят иши қўзғатилган.
Мен Азимова Нургул биринчи турмуш ўртоғим билан 2016 йили ажрашганман. Бир ўзим 13, 12 ва 9 ёшли учта қизни тарбиялаганман. Отам 2004 йили ўлдирилган, онам 2012 йилда бедарак йўқолган. Мен ҳеч қандай оилавий ёрдамсиз қолиб кетдим. 2021 йили Қирғизистонда маблағсиз қолиб, қизларимни боқиш ақсадида Москвага келдим. Мен «Чой+» чойхонасида ошхонасида ишлаганман. 2021 йил баҳорида дугонам Мураталиева Аяна мени 16.09.1990 йилда туғилган Мирлан Исмоилов билан таништирди. У менга эътибор бера бошлади. Мен у билан учрашишни хоҳламасдим, чунки у турмуш қурмаган ва оилавий ҳаёт нималигини билмас эди, шунингдек менинг болаларим бор эди. Ўша пайтда мен фақат иш билан банд бўлардим, намоз ўқирдим, шунинг учун жиддий бўлмаган муносабатлар мени қизиқтирмасди. Мирлан жуда қатъиятли эди, иши, машинаси ҳақида гапирарди, у ҳам намоз ўқишини айтди, мени ака-укалар билан таништирди, улар ҳам Москвада экан, биз гаплаша бошладик. 2021 йил ёзи бошида Қирғизистонда 450 000 (тўрт юз эллик минг) сўм (5 000 доллардан ортиқ) бўлган «Мерседес» русумли автомобиль кўринишидаги қарзимни қайтариб беришди.
Кўп ўтмай Мирлан ота-онаси катта муаммога дуч келганини, уйи гаровга қўйилгани, уларга зудлик билан пул кераклигини айтиб қолди. У мендан қарз сифатида 150 000 (бир юз эллик минг) сўм (1,7 минг доллар) сўради. Мен унга пул бердим.
Яна бир оз вақт ўтгач, машинаси бузилиб қолганини, унга яна 47 000 (қирқ етти минг) рубль (600 долларга яқин) керак бўлганини, кейинчалик яна кўпроқ харажатлари чиқиб қолди. Мен яна унга пул бердим. Ўша вақтга келиб унинг барча қариндошлари бу нарсаларнинг барчаси ҳақиқат эмас, ёлғонлигини билишар, лекин ҳеч ким менга ҳеч нарса демаганди.
2021 йил декабрь ойида мен эгизакларга ҳомиладор эканлигимни билдим. Мирлан хурсанд бўлди, мени онаси билан телефон орқали таништирди, у мени ўғлига эрга тегишимга кўндирди. Оилавий кўмак ва психологик ёрдамисиз мен рози бўлдим. 2021 йил декабрь ойида никоҳдан ўтдик.
2022 йил январь ойида менга нотаниш аёл хат ёзиб, ўзини Мирланнинг рафиқаси деб таништирди ва Мирланнинг доимо ҳиёнат қилиб туришини айтди. Мн бу ҳақда Мирланнинг акалари ва онасига айтдим. Улар мени ҳеч қандай қарор қабул қилмасликка кўндиришди, Мирлан ўзгаришига ваъда беришди. Қайнонам Мирланнинг хотини ўзи айбдор бўлганини айтди.
Шу билан бирга, улар Қирғизистонда қарзларини узиш мақсадида ўз номимга кредит олишимни сўрашди. Ўйланиб, рози бўлдим, чунки эримнинг оиласига ёрдам бериш кераклигини билардим. Қирғизистонга бориш олдидан эрим уйга келмади. Маълум бўлишича, у мени яна алдаб, бошқа аёл билан юрган экан.
Ўша куни кечаси биз қаттиқ жанжаллашдик, Мирлан мени қаттиқ калтаклади. Бошим билан мебелни уриб олганим сабаб, икки кун ётоқдан чиқолмадим. Орадан бир неча кун ўтиб эрим мени Қирғизистонга кредит олиш учун олиб кетди.
Ўша пайтга келиб турмуш ўртоғимнинг оиласига зудлик билан 2 (икки) миллион сўм (тахминан 23 минг АҚШ доллари) керак бўлиб қолди, чунки уларнинг уйи гаровга қўйилган кредит муддати 3 ойдан ошиб кетган эди. Қайнонам ва эрим мени ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ва бу шунчаки расмиятчилик эканига ишонтиришди. Кредит учун никоҳ гувоҳномаси керак эди ва эрим ҳомиладорлигим сабаб бу ҳужжат тезда имзоланишини айтди. Бироқ, бир неча кундан кейин эрим калтаклагани боис ҳомилам тушиб кетди. Аммо Мирлан ва унинг онаси Парчиной (матнда ўқиб бўлмасди, Барчиной бўлиши мумкин — А. Б.) Ўш вилоятининг Қадамжой шаҳрида «танишлари кўп» экани, пул эвазига 5 ойлик ҳомиладорлигим ҳақида маълумотнома олиш мумкинлиги ва никоҳимиз қайд этилишини айтишди. Март ойида менинг номимга бир миллион икки юз сўм (13,5 минг доллардан ортиқ) кредит берилди. Бироқ турмуш ўртоғимнинг оиласи бу уларга етмаслигини, яна ўз номимга 3 миллион сўм (34 минг доллардан ортиқ) кредит олишим кераклигини айтишди. Эрим билан бир нечта банкларга бордик, фақат битта банк олдинги кредитнинг камида битта тўловини ўз вақтида тўласак, кредит беришга рози бўлди.
Шошилинч равишда бир юз эллик минг сўм (1,7 минг доллар) тўлаш керак эди, эрим бу пулни талаб қиларди. Банклардан бирида Мирланнинг паспорти ходимларга шубҳали туюлди. Ўша пайтда мен эрим аллақачон 4 марта паспортини алмаштирганини билмасдим.
У ўз исмини ўзгартирганди, чунки унинг қарзлари бор экан, бундан ташқари, акалари ва онаси ҳам исмларини ўзгартирган экан. Улар буларнинг барчасини ноқонуний йўл билан ва пул олиш учун қилишган, эрим бундан жуда фахрланарди ҳам.
2022 йил май ойи бошида қайнотам менга қўнғироқ қилиб, Мирланга никоҳ гувоҳномасини бермаслигимни айтди. Маълум бўлишича, эримнинг Қирғизистонда маъшуқаси бор экан. У аёл АҚШ визасини олган экан, эрим эса мендан хабарсиз зудлик билан ажрашмоқчи бўлган ва унга уйланиб, оила аъзоси сифатида кетмоқчи бўлган.
Мирланга гувоҳнома Қадамжойда қолганини айтдим. Унинг жаҳли чиқиб, мени қаттиқ калтаклади. У мени бўғиб, сочимдан тортиб кўчага судраб чиқди. У мендан эримнинг ота-онаси менга олган қарзим эвазига берган Қадамжойдаги 600 000 (олти юз минг)сўмли (тахминан 7 минг доллар) икки хонали квартирани ўтказиб беришимни талаб қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, квартиранинг ҳужжатлари сохта бўлиб, қонунбузарлик йўли билан расмийлаштирилган экан.
Калтаклардан сўнг мен полицияга ариза ёзмоқчи бўлдим. Бироқ, турмуш ўртоғим ҳамма жойда танишлари кўплигини кўп айтарди ва мен эса бундай қилишдан қўрқдим.
Турмуш ўртоғим оиласига берилган кредитга ойлик тўлов қилишим кераклиги учун яна Москвага боришга қарор қилдим.
2022 йил 8 майда Москвага учиб келдим. Шу куни эрталаб соат 10 да ишга бордим. Эртаси куни яна ҳомиладор эканимни билиб қолдим. Бироқ, Москвага келишим биланоқ, танимаган одамлар менга қўнғироқ қилиб, таҳдид қила бошладилар. Маълум бўлишича, эримнинг Москвада катта қарзи бор экан ва бу одамлар мендан буни талаб қилмоқчи бўлганлар. Қолаверса, биринчи ҳафтада ишлаб топган барча пулларим «Золотая корона»да эрим олган яна бир кредит туфайли ҳисобимдан ечиб олинди. Мен катта стрессга дучор бўлдим ва бир неча кундан кейин ҳомиламдан айрилдим.
2022 йил июнь ойи бошида менга эрим Москвада эканлиги ҳақида хабар беришди. У билан учрашмоқчи бўлдим, мендан пул талаб қилаётган кредиторлар ҳақида унга айтдим, лекин у мени телефонидаги қора рўйхатга киритиб қўйди. Эски дугонам эрим хатти-ҳаракатидан қаттиқ ғазабланганини, Мирлан билан гаплашиб қўядиган танишлари борлигини айтди.
9 июнь куни улар манзилни жўнатиб, менга номаълум жойга келишимни сўрашди. У ерда эрим ва менга нотаниш беш киши бор эди. Эски бир танишимнинг айтишича, эрим мени калтаклаш у ёқда турсин, қарзини ҳам рад этган экан. Кейин мен телефонимдаги барча далилларни, Мирлан ва унинг онасининг аудио хабарларини, жароҳатларим фотосуратлари ва кредит ҳужжатларини тақдим этдим. Эримни ҳеч ким калтакламаган, буни экспертиза қайд этган. Шундан сўнг мендан кетишимни сўрашди.
2022 йил 10 июнь куни эрталаб соат 6 да полиция мени Бауманская метро бекатидаги уйимда ҳибсга олди. Маълум бўлишича, эрим мени товламачиликда айблаган экан.
Полиция бўлимида элчихонанинг икки ходими бор эди, улардан бири ўзини Бахит деб таништирди. Улар мен билан жуда қўпол муомала қилишди, видеога олишди ва Қирғизистондаги қизларимга юборамиз, деб қўрқитишди. Мен тушундимки, улардан бири эримнинг яхши дўсти экан, у эрим муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган. Қолаверса, ҳибсга олиш чоғида менга ҳуқуқларимни тушунтирмадилар, имзо қўйишим учун бўш варақлар бердилар, ёлғон кўрсатма беришга мажбурладилар, қўрқитишди, адвокатдан маҳрум қилишди.
Бир йилдан бери мен ФКУ СИЗО-6 даман. Эримнинг жиноятлари ҳақида бир неча бор ариза ёздим, лекин бирортасини қабул қилишмади. Мен қўнғироқ қтлиш ва болаларим билан мулоқот қилиш имкониятидан маҳрумман. Мен Россияда ёлғизман, рус тилини жуда ёмон тушунаман, ҳимояга муҳтожман.
Мен умидсизлик домида адолатли ва қонуний суриштирувлар ўтказилишини сўрайман.
Мен сиздан тергов ҳаракатлари қонунийлигини текширишлари учун Россия Федерацияси Бош прокурори ва Тергов қўмитаси раҳбари билан боғланишингизни сўрайман. Ушбу мактуб нусхасини Қирғизистон Республикаси оммавий ахборот воситаларига ҳам юборяпман».
-
26 Декабрь26.12Ҳалокатга қушлар сабаб бўлганмиди?Аzerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистонда ҳалокатга учраганига доир барча версиялар
-
23 Декабрь23.12Мигрантларга оғир келган йилРоссия ҳукумати чет элликлар ҳаётини мураккаблаштирувчи ўндан ортиқ қонунларни қабул қилди. Бу анъана давом этадими?
-
17 Декабрь17.12Пул қудратиАлишер Аминов — Жанни Инфантино ва арабларнинг нефть долларлари ҳақида
-
09 Декабрь09.12Сим тўсиқлардан — иқтисодий мўъжизалар сариНима учун ҳозирда Шинжон жадал суръатлар билан юксалаётгани ҳақида кўп гапиришяпти ва у ерда жойлашган лагерлардаги маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлди?
-
06 Декабрь06.12ФотоБарқарорликка туташган эркинликТошкентда Собир Раҳметов кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
-
03 Декабрь03.12Илғор технологиялар ва инсон иродаси бирлашгандаРоссия компанияси Тошкентда замонавий бионик протезларни тақдим этди